2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Манас ободликнинг кўнгилга кўчган манзили

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун мазмун-моҳияти билан фақат инсон манфаатларини ифода этмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Бутун мамлакат бўйлаб арзон турар-жойлар қурилаётгани, уларнинг маълум қисми кам таъминланган оилалар ва ногиронларга имтиёзли шартлар асосида ажратилаётгани, тадбиркорларга енгилликлар берилиб, қулай инвестиция муҳити яратилгани ва ишлаб чиқаришни тараққий эттириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, қўшни давлатлар билан муносабатлар илиқлашуви, ҳатто, китоб ўқиган болага автомашина берилаётгани замирида одамларнинг турмушини яхшилаш, маънавиятини юксалтириш, Ўзбекистонимиз дунёнинг ривожланган давлатлари сафида бўлишини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам. Биргина “Обод қишлоқ” дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши кўплаб оддий одамлар турмушида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш имконини берди.

 

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Манас қишлоғи мамлакатимизда бошланган “Обод қишлоқ” дастурини татбиқ этишда намуна сифатида тарихда қолди.

 

263702978_328190.jpg

 

Ўтган асрнинг 60-йилларида вилоятнинг энг чекка ҳудудида барпо этилган Манас қишлоғида бугунги кунда 6,5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Йиллар давомида инфратузилма иншоотлари, кўча ва йўллар, ичимлик суви, иссиқлик, электр энергияси таъминоти, маданий-маиший хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермаслиги натижасида одамлар жуда қийин аҳволга тушиб қолган эди.

 

“Обод қишлоқ” дастури доирасидаги бунёдкорлик ишлари давомида болаларнинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароит яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, аёллар учун пазандалик, тикувчилик, қандолатчилик ўқув курслари ташкил этиш, уй-жойларни, қишлоқ йўлларини таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш учун банк кредити ажратиш каби долзарб ишлар қисқа муддатда амалга оширилди.

 

Яширишдан не ҳожат, яқин йилларгача бу соҳаларга эътибор сустлиги оқибатида аҳолининг турмуши бугунги тараққиёт мезонларидан анча ортда қолган эди. Бундан бир неча йил аввалги Манасдаги ҳаётни кўз олдимизга келтиришнинг ўзиёқ мазкур ҳудуддаги бугунги ўзгаришларни амалга ошириш нечоғли зарур бўлганини аниқ ва равшан намоён этади.

 

263703742_328239.jpg

 

Президентимиз ҳар бир инсон умид билан яшар экан, эртага, индинга ёки ундан кейин эмас, ҳозир, шу бугун орзу-ниятига етишини, умридан, ҳаётидан, ҳар бир кунидан рози, мамнун бўлиб яшашини истайди.

 

Инсон қачон бахтли бўлади? Қачонки, у ўз уйига эга бўлса, оиласи билан тинч-тотув яшаса. Эзгу ният билан ўзи ва фарзандлари учун уй қуриш халқимизга хос азалий қадрият. Аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашда уларни уй-жой билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бугун қайси бир ҳудудда бўлманг, барча қулайликларга эга, замонавий уй-жой мажмуалари, шаҳарчалар бунёд этилаётгани гувоҳи бўласиз. Бугун, аввало, эҳтиёжманд оилаларни имтиёзли уйлар билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари эътибори билан “Обод қишлоқ” дастури асосида Манасда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Дастур доирасида сизот сувлари сатҳи кўтарилишини бартараф этиш учун 41 километр узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари тозаланди. Икки қаватли 34 та уйнинг томи қайта ёпилди. Уй-жойлар атрофидаги режасиз қурилишлар ўрнида янгидан ёрдамчи бинолар, тандирхоналар қурилди. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

 

263710289_328987.jpg

 

Энг муҳими, мазкур бунёдкорлик ишлари оилалар турмуш тарзига, уларнинг фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатди. Ёш оилаларнинг мустақиллиги, мустаҳкамлигини таъминлаш билан бирга оиладаги низо ва ажримларнинг олди олинди. Мамлакатда ислоҳотлар, энг аввало, инсон манфаатлари йўлида, уларнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш учун амалга оширилаётганига аҳоли ишона бошлади.

 

Шу ўринда бир фикр. Фаровон турмуш аввало, тинчлик бор жойда кафолатланади. Айнан тинчлик хавфсизлик, барқарорлик, ривожланишни таъминлайди. Ҳамма соҳада мувозанатни сақлайди. Ҳар бир инсонга эртанги кунга ишонч ва умид билан қараш имконини беради.

 

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Сувоқова” давлат унитар корхонаси жамоаси томонидан 6,5 километрлик сув қувури ётқизилди. Сув тарқатиш иншоотлари таъмирдан чиқарилди. 2 та умумтаълим мактаби таъмирланиб, қайта жиҳозланди. Ушбу мактабларда ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси барпо этилиб, дурадгорлик, чилангарлик, тикувчилик дастгоҳлари билан таъминланди. 17 та болалар майдончаси, 2 та мини футбол майдони, 250 ўринли стадион барпо этилди.

 

263712148_328201.jpg

 

“Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бошлангандан буён қишлоқда 200 дан зиёд хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, “Жиззахпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 100 ўринли, “Заминтекс” масъулияти чекланган жамиятининг 20 ўринли тикувчилик цехлари қурилиб, қишлоқ хотин-қизларидан 120 нафари ишга жойлаштирилди.

 

30 та иссиқхона, кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг чорва молларини боқиш учун 100 бош қорамолга мўлжалланган замонавий ферма қурилди. Шу ерда ветеринария пункти ишга туширилди. Аҳолининг кундалик эҳтиёжини таъминлаш мақсадида замонавий кўринишдаги 31 та савдо дўкони, новвойхона, ҳаммом барпо этилди. 500 ўринли “Манас” маданият саройи тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, маданий-маърифий масканга айлантирилди. Қишлоқ врачлик пункти қайта реконструкция қилиниб, унинг ўрнида 500 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника ташкил этилди.

 

125 ўринли “Айчурек” мактабгача таълим муассасаси Жанубий Корея стандартлари асосида ташкил этилиб, жиҳозланди. Ушбу масканда болажонларнинг дастлабки билим ва кўникмаларини илғор хорижий тажрибалар асосида шакллантириш учун барча қулайликлар яратилди.

 

263835024_238409.jpg

 

Манас ҳудуди, кўчалар обод этилиши билан бир вақтнинг ўзида оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари ҳам амалга оширилгани нур устига нур бўлди. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган оилалардан бўлган Сафаргул Холмуродова, Дилрабо Сатторова, Турсуной Мусурмонкулова, Ойтол Алибаева, Бувсара Бўтабековалар оиласи Касаба уюшмалари федерацияси томонидан кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Мирмади Мирсалимов, Озода Абдураҳмонова, Бахтиёр Ражабов, Надежда Кожушко, Муяссар Бобилова, Руқия Байитова каби эҳтиёжманд фуқароларга газ плитаси ва газ баллонлари топширилди.

 

Сирасини айтганда уй-жойлар ва инфратузилма объектлари хароб аҳволга келиб қолган Манас қишлоғида қисқа муддатда мисли кўрилмаган янгиланишлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бугун ушбу ишлар натижасини кўрган кишининг қалби завққа тўлиб, “қаровсиз қолиб кетган жойларда ҳам ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мумкин экан-ку”, дея бугунги кунга етказганига шукроналар айтмоқда. Бунга сабаб, мазкур ҳудуднинг атиги 1,5 ой ичида мутлақо замонавий қиёфа касб этгани, энг муҳими, нафақат қишлоқнинг ташқи қиёфаси, балки қишлоқ аҳолисининг кайфияти, турмуш даражаси, дунёқараши ва ҳаётга муносабати ҳам ўзгариб, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланганидир.

 

263904108_233291.jpg

 

Шу ўринда муҳим бир жиҳатни таъкидлаб ўтиш ўринли. Одамлар онги, дунёқарашидаги ўзгаришлар нафақат Манас аҳли, балки барча юртдошларимиз онгу шуурида кузатилмоқда. Зеро, Президентимизнинг одамлар ташвиши, мақсад-муддаолари, уларни рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, кўплаб муаммолар, долзарб масалаларга ўз вақтида, тезкор ва оқилона ечим топиш бўйича амалга ошираётган ислоҳотлари барчамизни юрт равнақи йўлида бирлашишга, фаол бўлишга, инсон манфаатларининг барча нарсадан муҳим эканини дилдан англаб етишга ундамоқда. Бу каби кенг кўламли янгиланиш ва ислоҳотлардан илҳом олган юртдошларимиз бугун шароити мураккаброқ бўлган қўни-қўшниси, нуронийлар, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, ён-атрофнинг тозалиги, йўлларнинг тунда ҳам чароғон бўлиши, атроф-муҳит хавфсизлиги учун масъулиятни теран ҳис этган ҳолда, уларда юрт тақдири, унинг бугуни ва эртанги кунига дахлдорлик туйғуси ортиб бормоқда.

 

Мухтасар айтганда, бугун олис ва чекка ҳудудларда ҳам яшаш, одамларнинг муносиб меҳнат қилиши, дам олиши, турмуш даражасини ошириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Буни бугун баҳордан дарак берувчи бодом гуллари каби гўзалликка бурканган Манас мисолида яққол кўриш мумкин.

 

Нусратулла Пардаев,

Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши раиси

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар