2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқанд туманида 9 ойда 52 километр йўл таъмирланди

Бугун тумандаги аксарият кўчалар йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида Самарқанд тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард 14 миллион сўм маблағ сарфланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида маҳаллалар қиёфаси кўркамлашмоқда. Жумладан, Паррандачилик маҳалласининг ички 2,518 километр қисмига 442 миллион 569 минг сўм маблағ ажратилиб, 939 метрга асфальт ҳамда 1,579 километрга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги йўлларни таъмирлаш ишлари учун жами 1 миллиард 827 миллион сўм маблағ сарфланди.

Натижада, 3,082 километрга асфальт ва 8,352 километрга тош-шағал ётқизилди. Пулимуғоб маҳалласининг 2,566 километр қисмига 1 миллиард 6 миллион 843 минг сўмлик асфальт ётқизилди.

Умуман олганда “Обод қишлоқ” дастури бўйича 16,518 километр йўлга 3 миллиард 276 миллион сўм маблағ ажратилди.

Тумандаги марказий кўчалар, қишлоқ аҳоли пунктларини жорий таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланган бўлиб, 15 га яқин маҳалланинг ички йўлларига 8,2 километр асфальт ётқизилди. Мазкур ишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар