Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сурхондарёда Бош прокуратура раҳбарияти иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Ангор туманининг ижтимоий-иқитисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор штабида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Қудратхўджаев Ботир Бахромович рахбарлигида бўлиб ўтган бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда вилоят, туман ҳокимияти вакиллари, вилоят прокурорининг ўринбосарлари ҳудудда фаолият олиб бораётган алоқадар корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Қабул жараёнида мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилиб, вилоятда истиқомат қилаётган 80 нафардан ортиқ фуқаролардан тушган турли мавзулардаги мурожаатлар фуқаролар иштирокида муҳокама қилингани ҳолда уларнинг 10 дан ортиғи сайёр қабул давомида ҳал этилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини уй – жой билан таъминлаш, шунингдек, мавжуд уй – жойини таъмирлашга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди. Бундан ташқари, кредит олиш, ишга кириш масалаларидаги муаммолар ҳам бор.

Мурожаат этган фуқаролардан бири Термиз шаҳар “Юлдуз” маҳалласида яшовчи Саодат Итолмасова қизининг Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан ички ишлар органларига ишга тиклаб берилиши муносабати билан ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Якунда айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди. Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар