2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Учқудуқда Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

– Тўққиз ой аввал бу ерлар тақир тупроқ эди. Қурувчилар бор бўлсин,чўл бағрида бир мўъжиза яратишдики, учқудуқлик аҳоли бундан мамнун, – дейди нуроний отахон Абдулла Каримбаев.

Янги объект маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиб, халқ ихтиёрига топширилди. Марказ биноси ноанъанавий архитектура ва миллий меъморий ечим билан уйғунлашган. Халқ кирадиган жой шинам ва обод бўлиши учун алоҳида эътибор қаратилган. Электрон навбат, кутиш зали, болалар майдончаси, интернетдан фойдаланиш учун бепул WiFi ташкил этилган. Марказ бир вақтнинг ўзида 11 та қабул ойнасида мурожаатчиларга хизмат кўрсата олади. Замонавий жиҳозланган залда 5 та мониторда 100 дан ортиқ давлат хизмати турлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун тақдим этилган.

 

photo5382251418628500470.jpg

 

– Учқудуқ тумани давлат хизматлари маркази йил бошидан шу кунга қадар аҳолига 8500 та давлат хизматини кўрсатди. Кундан кунга хизматга бўлаётган эҳтиёж кўпаяётгани боис аввалги бино кичик, фуқароларга хизмат кўрсатиш учун торлик қиларди. Яширмаймиз, жуда ноқулай эди. Мана энди халқ кирса киргулик, миллий ва замонавий дизайндаги архитектура, кенг ва ёруғ зал, хизмат ойналари бари-бари кўнгилдагидек… Бундай шароитда ишлаш ходимлар учун ҳам, марказ хизматидан фойдаланишга кирган одамлар учун ўзгача кайфият улашади, – дейди марказ директори Умар Худойқулов.

 

photo5379765654766332830.jpg

 

Марказ биносида туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими,тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади. Бу биринчи марказ эмас, вилоятда Учқудуқ давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини янги бинода бошлаган тўртинчи марказдир. Яна Навбаҳор ва Хатирчи туманларида ҳам марказларнинг янги бинолари иш бошлаш арафасида.

 

photo5384371143902865869.jpg

 

ДХА Навоий вилояти 

бошқармаси матбуот хизмати

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар