2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қоракўлда сайёр қабул ўтказилди

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Қоракўл туманида сайёр қабул ўтказди.

Тадбирда халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

 

Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ўзларининг қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 75 киши мурожаат қилди. Уларнинг 35 нафари бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди.

 

5.JPG

 

– “Янгибозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман марказидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг филиали бор эди, – дейди мусиқа фани ўқитувчиси Эргаш Гадоев. – Мослаштирилган бино талабга жавоб бермай қолгани сабаб, ўтган йили бузиб ташланиб, ўрнида бошқа иншоот қурилди. Табиийки, филиал фаолияти тўхтаб қолди. Бу ерда шуғулланиб келган Янгибозор, ундан олисда жойлашган Дарғали, Жиғачи ва бошқа қишлоқларда яшовчи ўғил-қизлар эндиликда дарсдан кейин Қоракўл шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабига қатнашмоқда. Йўл олис, ҳар куни борди-келди анча-мунча харажат талаб қилади. Масалага ечим топиш мақсадида қабулга келдим. Туман ҳокими Янгибозорда қурилган бинолардан бирида ёш санъаткорларнинг шуғулланиши учун тегишли шароит яратишни ўз зиммасига олди. Албатта, бундан хурсандмиз.

 

Туман раҳбари ваъдаси ваъдалигича қолмаслиги аниқ. Чунки масала ижроси вилоят ҳокими назоратига олинади. Демак, натижа бўлади. Бундан уч ой илгари туманда ўтказилган сайёр қабулда келган фуқаро Матлаб ота Очиловнинг навбатдаги ташрифи шу билан боғлиқ. Матлаб ота ўшанда кўпсонли аҳоли яшайдиган катта Ваҳм қишлоғида замонавий ҚВП қуриш масаласида маҳалладошлари илтимосини ҳокимга етказган эди. Бугун эса оқсоқол миннатдорлик билдириш учун келибди. Унинг айтишича, ҳозирда вилоят маҳаллий бюджетининг прогноз кўрсаткичидан ошириб бажарилган маблағдан ажратилган сармоя ҳисобига қишлоқ врачлик пункти қурилиши тезкорлик билан олиб борилаётир.

 

7.JPG

 

Муайян бир туманда ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Тадбирга қўшни Олот, шунингдек, вилоят маркази ва Бухоро тумани аҳолиси вакиллари келишган.

 

Умуман, сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 30 фоиздан зиёдроғи жойида ҳал қилинди. Қолганлари назоратга олинди.

 

Шу ўринда муҳим бир жиҳатга эътиборни қаратиш лозим бўлади. Бундан уч ой илгари ушбу туманда ўтказилган сайёр қабулда 200 дан зиёд мурожаатлар рўйхатга олинган эди. Бугунги кунда эса улар сони саксонтага ҳам етгани йўқ. Демак, аён бўлаётирки, ҳудудда муаммолар сони бир мунча камайиб бораётир. Хуллас, сайёр қабул самарадорлиги ошмоқда.

 

8.JPG

 

Сайёр қабул доирасида анъанага кўра, аҳолининг муайян қисми эҳтиёжларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга меҳнат ярмаркаси ва аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ҳам ташкил этилди.

 

Эркин ЁДГОРОВ, Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар