2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
608 мурожаатнинг 491 таси жойида ҳал этилди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Боёвут тумани Ифтихор маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Вилоят аҳолиси қабулида вилоят ҳокими ҳамда ўринбосарлари, туман, шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, 4 та сектор ва барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда ҳудуддаги вазият, у ерда ечимини кутаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларга жойида ечим топишга имкон бермоқда.

Сайёр қабул давомида ғалла ўрим-йиғим мавсумида юқори натижаларга эришган илғор механизатор ва отряд бошлиқларига эсдалик совғалари, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳамда профилактика инспектори ёрдамчиларига велосипедлар ва хизматда фойдаланиш учун тегишли иш анжомлари топширилди.

Қабул жараёнида иштирок этган 1000 га яқин фуқароларнинг 608 нафари турли масалаларда мурожаат этди. Ушбу мурожаатларнинг 491 таси жойида ҳал этилган бўлса, 117 тасига асосли тушунтиришлар берилди. 54 та масала муддат талаб этганлиги сабабли “Йўл харита”сига киритилди. Йўл харитасига киритилган мазкур мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар асосан коммунал, имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш, хомийлик, уй-жой олиш ва уларни таъмирлаш ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

– Саломатлигим ёмонлашганлиги, уй-жойим таъмир талаблиги, фарзандим ишсизлигини айтиб амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди Ховос тумани Ҳусниобод маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила вакили Замира Отахонова. – Ҳоким шу ернинг ўзида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси шифокорларига даволанишим учун зарур ташхисни қўйдириб, вилоят шифохонасига даволаниш учун йўлланма берди. Туманимиз ҳокими зиммасига қисқа муддат ичида уй-жойимни таъмирлаб бериш вазифасини юклади. Вилоят прокурори шахсан ўзи, ўғлимни Янгиер цемент заводига ишга жойлаштиришни назоратга олишини маълум қилди. Фуқаролар раҳбарларга эмас, амалдорлар фуқароларга хизмат қилиш тизимини яратиб қўйган Президентимизга раҳмат, илоҳо дунё тургунча турсинлар.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА    

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар