2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммоларнинг аксарияти жойида ечим топяпти

Сектор раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи А.Ишназаровнинг Арнасой туманидаги Гулбаҳор қишлоқ фуқаролари йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқ билан мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишнинг самарали усули экани яна бир бор ўз тасдиғини топди. Сайёр қабулда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида жойларда солиқ идораларидан ташкил топган 4-сектор раҳбарлари самарали фаолият юритаётгани таъкидланди. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойил асосида иш юритаётган солиқчилардан аҳоли мамнун. Мурожаатлар асосан, банкдан кредит олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, турар жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор масалалар, пенсия ва нафақа таъминоти, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар хусусида бўлиб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

– Янги иморат қуриш, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш учун ер участкаси ажратилиши бўйича қилган мурожаатим тезда ҳал бўлди, – дейди ёш тадбиркор Шохрух Ёқубов. – Бу режа амалга ошса, 10 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланади. Мурожаатларни самарали ҳал этишнинг бундай замонавий тизими йўлга қўйилганидан барчамиз хурсандмиз.

Қабулда 55 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди. 29 та мурожаатни хал этиш зарур вақт талаб қилиши ҳисобига назоратга олинди. 10 га яқин мурожаат жойида масъуллар иштирокида ечилган бўлса, айрим фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди. Йўлларни асфальтлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар