2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳар бир мурожаат ечими халқнинг ишончини мустаҳкамлайди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа тумани аҳолиси мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида ҳар бир ҳудудда айниқса, чекка қишлоқларда ҳам давлат органлари, сектор раҳбарлари иштирокида халқ билан мулоқотларнинг ташкил этилиши жойларда йиғилиб қолган ҳамда узоқ вақдан бери ўз ечимини кутаётган муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Шунинг баробарида аҳолини ҳуқуқий маданияти шакллантириш, уларни боқимандалик кайфиятидан халос этишда бундай учрашувлар айни муддао бўлаётир.

 

Учта туман аҳолиси иштирокида ўтказилган қабулда 250 нафар фуқаро қатнашди. Фуқаролар томонидан қарийб 50 та мурожаат билдирилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. 

 

Масалан, Навбаҳор тумани “Бурқут” маҳалласи фуқаролари номидан Шукур Қобилов ҳудуддан оқиб ўтувчи канал устидаги кўприк чўкиб авария ҳолатига келиб қолганлиги ва бу масала йўл қурилиши ташкилоти ва бошқа мутасаддиларнинг ҳам эътиборидан четда қолаётганидан шикоят қилди. Навоий вилояти Давлат солиқ бошлиғи А.Бозоров вилоят кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослашган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси мутасаддиларига масалани жиддий ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқ берди.

 

Кармана тумани “Мир Саид Баҳром” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи коллеж битирувчиси Сурайё Маматова бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, музқаймоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Эндиликда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ширинликлар ишлаб чиқариш цехини очиш учун 30 миллион сўм имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. 

 

– Сайёр қабулда тадбиркорлик фаолиятимни ривожлантириш мақсадида имтиёзли банк сармояси олиш истагини билдирганимда мазкур масала Кармана тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи назоратига олиниб, қисқа фурсатда ижобий ҳал этиладиган бўлди, – дейди С.Маматова. – Аҳоли айниқса, мен каби ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мурожаат ва муаммоларини қатъий назоратга олиб ижобий ҳал қилиб бераётган мутасаддиларга раҳмат айтаман. Менинг тадбиркорлик лойиҳамни эътиборсиз қолдирмаганидан мамнунман. Энг муҳими, ишлаб чиқариш фаолиятимни кенгайтириш натижасида маҳалламиздаги пазанда опа-сингилларимиз ҳам ишли бўлади.

 

Шунингдек, мурожаатчилар томонидан уй-жой, солиқ, оилавий тадбиркорлик, йўл ва бошқа коммунал хизматлар, маҳаллаларда мактабгача таълим муассасалари барпо этиш, айрим ҳудудларда қишлоқ врачлик пунктларини қайта ташкил этиш, “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида маҳаллаларни обод этиш билан боғлиқ муаммолар муҳокамага қўйилди.

 

Жумладан, Қизилтепа тумани “Азизобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Валишер Абдуллаев автомобиллар эҳтиёт қисмлари дўкони ташкил этган. Бугунги кунда тадбиркор автомбилларга техник хизмат кўрсатиш нуқтасини ташкил этиш мақсадида лойиҳа тузган. Бироқ ер билан боғлиқ муаммо сабаб сайёр қабулда мазкур масала юзасидан амалий ёрдам сўради. Туман ҳокими бу мурожаатни ўз назоратига олиб, қисқа муддатда мутасаддилар ва махсус комиссия иштирокида тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилиб беришини билдирди.

 

Учрашув давомида ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ҳамда вақтинча ишсиз уй бекаларига имтиёзли кредит асосида тикув дастгоҳлари тарқатилиб, 200 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмаси берилди. 

 

Жумладан, Қизилтепа туман “Сўфиён” маҳалласида яшовчи Гулноза Сафаровага шу ернинг ўзида тижорат банки томонидан кредит расмийлаштирилиб, тикув машинкаси тақдим этилди.

 

Сайёр қабулда 4-сектор раҳбари, Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров ҳамда Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев иштирок этди.

 

1X3A0263.JPG

 

1X3A0305.JPG

 

 

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси

матбуот хизмати

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар