
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, қурилиш ташкилотлари, тижорат банклари ҳамда алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Уни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Йиғилишда 2019 йилда вилоятда жами 1001 та арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилиши режалаштирилган. Уларнинг 881 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун мўлжалланган бўлса, 120 таси фуқароларнинг алоҳида тоифалари (Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари) учун қурилади.
Йиғилишда ушбу уй-жойлар ва квартираларни ўз муддатида фойдаланишга топшириш, шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган аҳоли пунктларини ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |