
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
илоят ички ишлар бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар масъуллари, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда Нурафшон шаҳри, Оққўрғон ва Чиноз туманлари фуқароларининг ички ишлар органлари билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Сайёр мулоқотда мазкур ҳудуд фуқароларининг ички ишлар органларига ишга жойлашиш, ишга қайта тиклаш, ушбу йўналишда таълим олиш, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, паспорт, фуқаролик ва пенсия каби масалаларга оид 60 дан ортиқ мурожаати ўрганилиб, аксарияти жойида ҳал этилди.

– Орган соҳасида ишлаш орзу-ҳаёли билан улғайдим, – дейди оққўрғонлик Мавлон Исабоев. – Оилавий шароит сабаб ўқий олмадим. Лекин тизимда ишлаш истагидан бир зум ҳам чекинмадим. Орзуйимга етиш йўлида ҳарбий хизматни ўтаб қайтдим. Ҳозирда мавсумий ишлар билан бандман. Сайёр қабулда профилактика инспекторининг ёрдамчиси лавозимига ишга жойлаштиришларини сўраб мурожаат қилдим. Танловимни қўллаб-қувватлашганидан жуда хурсанд бўлдим.
Сайёр қабулда шунингдек, фуқароларнинг бошқа соҳаларга оид мурожаатлари ҳам тингланиб, уларга зарур ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
А.Худойқулов, ЎзА
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |