2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги хонадонлар калитлари топширилди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Аҳилобод ва Янги боғ маҳаллалари ҳудудида қурилган кўп қаватли уйлардан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирони бор оилалар, Меҳрибонлик уйи битирувчиларига ажратилган хонадонлар калити ўз эгаларига топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев ва бошқалар уй эгаларини самимий қутлади.

 

– Фарзандим биринчи гуруҳ ногирони. Йигирма тўрт йил давомида ижарама-ижара юриб, қийинчиликда яшадик, – дейди хонадон соҳибаларидан бири Назокат Назарова. – Уй-жой масаласида туман ҳокимиятига мурожаат қилдим. Улар яшаш шароитимни ўрганиб, бизга барча уй жиҳозларига эга бўлган бир хонали уйни имтиёзли шарт асосида ажратди. Бу ислоҳотлар ортида турган Президентимизга самимий миннатдорлик билдирамиз.

 

Кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида тикув цехи, мўъжаз кутубхона ва спорт жиҳозлари жойлашган майдонча ҳам бор.

 

6.JPG

 

– Ўн йилдан буён тикувчилик билан шуғулланамиз. Фаолиятимизни кенгайтириб бораяпмиз. – дейди “Himoya kiyim” МЧЖ раҳбари Равшан Зокиров. – Бугун бу ерда янги цехимизни очишдан мақсад шу уйда яшовчи хотин-қизларни иш билан таъминлаш. Цехимизда жами 25 иш ўрни яратилди.

 

Хонадон калитлари ва сертификатларни қабул қилиб олган уй эгаларининг қувончи чексиз. Кимдир калитни қўлига олганча рақсга тушса, кимдир қувонч ва шукроналик кўз ёшларини секин артади. Мана шундай йиллар давомида уйсизликдан қийналган, бугун қувончдан тинимсиз кўз ёш тўккан янги уй эгаларидан бирининг фикрлари билан қизиқдик.

 

– Уч фарзандим бор, бир ўғлим ногирон, – дейди Сайёра Раҳимова. – Ўн олти йилдан буён уйсиз эдим, мана бугун уч хонали уйга эга бўлдим. Ҳамма шароитлари бор, барчаси учун миннатдорлик билдираман.

 

7.JPG

 

8.JPG

 

9.JPG

 

Инобат Аҳатова, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар