2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Илғор ҳудуд лойиҳаси – амалда. Ғаллаоролнинг янги манзараси

Жиззах вилоятида мавжуд 13 та тумандан 12 тасининг маркази қайта қурилиб ободонлаштирилмоқда.

Бундан ўтган йили тажриба-намуна сифатида ободонлаштирилиб янгиланган Мирзачўл тумани маркази – Гагарин шаҳригина мустасно холос.

 

Ғаллаоролда бўлаётган ўзгаришлар бошқа ҳудудларга қараганда кўзга тезроқ ташланади. Боиси мамлакатимиз пойтахтини республикамизнинг шимолий ва жанубий вилоятлар билан боғловчи темирйўл ҳам, автойўл ҳам ушбу туман маркази орқали ўтади.

 

Шу кунларда Тошкентдан Термиз, Нукус томонларга поезд ёки автомашинада Ғаллаорол тумани маркази орқали ўтган киши у томонга бораётганида бошқа, қайтаётганларида яна бошқа манзарани кўриши мумкин. Узоқ йиллар давомида ўзгариш кузатилмаган туман маркази қиёфаси ҳайратланарли даражада тез суръатлар билан янгиланаётир. 

 

DSC_1210.JPG

 

Туман марказини ўтган эллик йилдан зиёдроқ давр давомида қайта қуриш масаласи бир неча марта кўтарилган бўлсада, бу иш турли сабаблар билан орқага сурилиб келинган эди. Одамлар эскирган иншоотлар, тор кўчалар, начор инфиратизим юзага келтирган ноқулайликларга сабр-тоқат қилиб, бошқа ҳудудларда бўлаётган ўзгаришларга хавас билан яшаб келаётганди. Айниқса Мирзачўл тумани марказини қайта қуришдаги каби ишларнинг бу ерда ҳам амалга оширилишини умид билан кутишарди. 

 

Ва нихоят шундай кутилган ишлар бошланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил январь ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Гагарин шаҳрида амалга оширилган ишлар билан танишиб, бу тажрибани барча туманларда қўллаш таклифини билдирган эди. Далватимиз раҳбарининг 2019 йил 3 январдаги "Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги фармонида Жиззахда “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгилаб берилди. 

 

Ушбу фармон ижросини таъминлаш бўйича республика ҳукумати томонидан вилоятнинг барча туман марказларини ободонлаштириш, инфратизимини янгилаш мақсадида ҳар бирига 4 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши бу эзгу ишнинг муваффақиятли бошланиши бўлди. Шу эътибор туфайли вилоятнинг барча туманлари каби Ғаллаоролда бошланган бунёдкорлик, янгиланиш, ўзгаришлар бу қадамий масканда яшаётганлар ҳаётига янги мазмун олиб кирмоқда.

 

Янгига эга бўлиш учун эскисидан воз кечиш, янги қуриладиган иншоотларга жой очиш керак бўлди. Узоқ йиллар давомида қурилиши мумкин иншоотлар қуриб бўлган, бўш жой қолмаган Ғаллаоролда эскини бузмасдан янгисини қуришнинг иложи йўқ эди.

 

Ҳар қандай ншоотнинг бузилиши бесаранжомлик, ноқулайлик туғдиришидан ташқари, қўшимча вақт, маблағ талаб қилади. Бу ерда эса юзлаб иншоотларни бузишга тўғри келди. Аммо ғаллаоролликлар бундай янгиланишни кўпдан орзиқиб кутаётганликлари учун кўп йиллар буён фойдаланиб келаётган иншоотлари бузилишига норозилик билдирмай, янги лойиҳани амалга оширишда хокимият билан осон келишувга эришдилар.

 

DSC_1218.JPG

 

Кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши туфайли бузилиши керак бўлган иншоотлар саноқли кунларда бузиб ташланди. Бузилишга тушган турар-жойлар эгаларига бадал тўланиб, янги участкалар ажратилган бўлса, савдо, хизмат кўрсатиш каби нотураржойлар эгалларига янги қурилиш учун бепул ер майдонлари берилди.

 

Шу кунларда туман марказидаги Мустақиллик кўчаси кенгайтирилиб, эски уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли иншоотлар барпо этилмоқда. Бу ерда 5 та 5 қаватли замонавий тураржой жой қад ростлайди. Айни пайтда уйларнинг пойдеворини қуриш ишлари тугалланаётир. 

 

Ушбу кўча бўйлаб туман прокуратураси, архив, давлат хизматлари маркази идоралари, хусусий клиника биноси, хусусий мактабгача таълим муассасаси бинолари қурилиши бошланди. Марказий кўчадаги оилавий поликлиника, агробанк, маший хизмат уйи ва бошқа ташкилот ва корхонларнинг биноларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Қурувчилар кўчасидага янги автошоҳбекат қурилиши давом этаётир.

 

Туман марказида ўтган асрнинг 60-70 йилларида қурилган 55 та кўп қаватли уйни таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳозиргача 3 та уйнинг томини, 10 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари тугатилди. Уйларнинг ҳовлиларида тандирхона, санузел ва қўшимча иншоатлар қурилаётир. 

 

DSC_1230.JPG

 

Бузиш, қайтадан қуриш ишларининг энг катта қисми марказий деҳқон бозори ҳудудида амалга оширилмоқда. Бозор ҳудудидаги асалари уясидек зич, бироқ бетартиб жойлашган, шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган 400 тага яқин катта-кичик савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари бузиб ташланди. Уларнинг ўрнида шаҳарнинг бош лойиҳаси асосида янги замонавий дўконлар ва савдо мажмуалари барпо этилмоқда.

 

Ҳозиргача бозор ҳудудида жами 285 та савдо дўкондан иборат учта 2 қаватли савдо мажмуаси қуриб битказилди. Тўртинчи ва бешинчи шундай мажмуаларнинг деворини кўтариш, олтинчисида пойдевор қуйиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари, туман марказида тадбиркорлар томонидан ўз ташаббуси билан 300 га яқин 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноларини қуриш ишлари жадал давом этмоқда.

 

Бозор, савдо мажмуалари иншоотларининг тезроқ битишини турли жойларда ижарада туриб, аксарияти очиқ майдонлардаги муваққат палаткаларда савдо қилаётган тадбиркорлар ҳам, вақтинчалик ноқулайликларга дуч келаётган харидорлар ҳам сабрсизлик билан кутмоқда.

 

Баҳорнинг дастлабки кунларида бошланган қурилиш ишлари жуда юқори суръатларда олиб борилаётир. Бу ишнинг бошида турганлар ҳам, қурувчилар ҳам янги иншоотларни белгиланган муддатидан олдинроқ битиришни мўлжаллашмоқда. Аммо апрель ойининг серёғин келиши бунга имкон бермади. Суринкали ёмғир пойдевор котлованларини ховузга айлантиргани, томга чиқиб бўлмаслиги туфайли қурувчилар хафталаб кутиб қолишига тўғри келди. 

 

DSC_1238.JPG

 

– Қурилиш ишлари белгиланган режа жадвалдан бир ойча олдинда бораётган эди, ёмғир анча сусайтириб қўйди, – дейди туман хокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Акбар Мамаражабов. – Ёмғир пайтларида ташқарида бажариладиганларини ҳисобга олмаганда, асосий иншоотларда иш тўҳтагани йўқ. Айни пайтда бу қурилишларда 500 нафарга яқин қурувчи, 50 яқин қурилиш техникаси тўхтовсиз ишламоқда. Барча иншоотлар албатта ўз муддатида фойдаланишга топширилади. Бунинг учун қурилиш ашёлари захираси ҳам, техника, ишчи кучи ҳам етарли. Энг муҳими буюртмачилар ҳам, пудратчилар ҳам катта иштиёқ ва ғайрат билан ишлаётир.

 

Марказий бозордаги асосий иншоот битказилган савдо мажмуаларида атотураржойлар, санузеллар ва бошқа зарур иншшотлар ҳам барпо этилиб, харидорлар ва сотувчилар учун қўлайликлар яратилмоқда. Кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари бошланмоқда.

 

– Туман марказий бозори ёнида яшаганим учун ҳар куни бир марта қурилишларни айланиб, кўнглим тоғдек кўтарилади, – дейди меҳнат фахрийси Хонтўра Абдуллаев. – Бугун туман маркази бутунлай қайтадан барпо этилаётир. Қисқа фурсатда қад ростлаётган замонавий иншоотлар туман қаёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Юртнинг ободлиги, элнинг фаравонлиги бу еда яшайдиган барча одамларнинг бахти. Шундай кўркам юртда яшаш бахт. Бу ободлик барчаси давлатимизнинг халқ фаравонлиги учун бераётган катта эътибори туфайли албатта.

 

Қурилишларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари яратилгани туфайли ижтимоий соҳа иншоотларини таъмирлаш ишлари ҳам муаммосиз бораётир. Туман ҳокимлигининг таклифига республика бюджетидан ажратиладиган маблағ ҳисобидан 44-ўрта мактаб, тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси, тиббиёт коллежи биноларини таъмирлаш, марказий ичимлик суви тармоғини янгилаш, сув узатадиган иншоотига 4 та янги насос ўрнатиш ишлари бошланди.

 

DSC_1240.JPG

 

Ҳуддди шундай қурилиш, ободонлаштириш ишлари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб борилаётир. Жумладан, катта Тошкет-Термиз автомобил йўли бўйидаги Кўкгумбаз қишлоғида 77 савдо дўконидан иборат ихчам савдо мажмуаси, Мирзабулоқ қишлоғида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, “Ёшлар боғи” барпо этилмоқда.

 

Ободонлаштириш, қурилиш, инфратизим иншоотларини барпо этишда туманга кўмак бериш учун биркитилган республика “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан катта хисса қўшаётир. “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан ҳудуддаги подстанцияларга янги трансформатор келтирилиб ўрнатилмоқда, электр узатиш тармоқлари янгиланаётир. Шунингдек, ободлаштириш ишлари учун туманга 60 миллион сўмлик хомийлик ёрдами ҳам кўрсатди.

 

Шу кунларда Ғаллаоролда амалга оширилаётган бу қурилиш, ободонлаштириш ишлари вилоятдаги кенг кўламли бунёдкорлик манзарасидан бир лавҳа. Бугун бу манзарани вилоятнинг барча туманларида кўриш мумкин. 

 

Т.Бекназаров, Ж.Ёробеков (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар