Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Беш ташаббусни Ургутда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббусни Ургутда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”да беш ташаббусни амалга ошириш бўйича масъуллар ва чора-тадбирлар белгиланди.Унга кўра, тумандаги 135 та умумий ўрта таълим мактабини 3 турдаги (рубоб, дутор, доира) мусиқа асбоблари билан таъминлаш орқали қўшимча 150 та тўгарак ташкил этилади. Шунингдек, мактабларда ҳаваскор ёшлар театр ва ансамбллари тузилади.

 

Тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-ходимлари, ўқувчилар, катта ёшдаги аҳоли ўртасида эрталабки гимнастика машғулотлари, ҳафтада бир кун спорт тадбирлари йўлга қўйилади.

 

Ургут марказий маданият ва аҳоли дам олиш масканида, туман марказидаги мусиқа мактабида, амфитеатрда ва бошқа аҳоли гавжум масканланда wi-fi ҳудуди ташкил этилади.

 

Умумтаълим мактаблари, боғчалар ва маҳаллаларга 18 мингдан ортиқ китоб тарқатилади. Туманнинг олис қишлоқларида тикув-трикотаж мажмуаларини ишга тушириш ҳисобига 400 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланади. Беш ташаббусни Ургутда амалга ошириш доирасида 600 нафар ёшларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш режалаштирилган.

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар