
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов Сурхондарё вилояти Денов туманида сайёр қабул ўтказди.
Хусусан, жорий йилнинг 21 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов туманидаги "Спорт ва педагогика" коллежи биносида вилоятнинг Денов, Узун, Сариосиё, Олтинсой ва Шўрчи туманлари аҳолиси иштрокида сайёр қабул ўтказди.
Учрашувда Сурхондарё вилояти прокуратура раҳбарияти, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Сайёр қабул давомида 45 та фуқароларнинг мурожаати эшитилди.
Фуқароларнинг мурожаати йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш сингари мурожаатлар тушди.
Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

ЎзА
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |