2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
10 сотих ер оилани қандай бой қилади?

Ўн беш йилларча аввал ишлаб турган корхонаси банкрот бўлиши туфайли ишсиз қолган бир дўстим Россияга кетиб, ўша ёқларда беш-олти йил ишлаб қайтди. Унинг мусофирчилик машаққатлари тўғрисида суҳбатларимиздан бирида айтган гапи сира эсимдан чиқмайди.

Шокиржон (дўстимнинг исми) Москва атрофи вилоятларида бир маҳаллий киши билан танишиб, дўстлашиб қолибди. Бир куни улар ўртасида шундай суҳбат кечибди:

– Шокир, сен шаҳарда яшайсанми ё қишлоқда? – сўрабди ўша киши.

– Қишлоқда. Нега сўраяпсан? – дебди дўстим.

– Демак, ҳовлида яшайсан, у каттами?

– Ўн сотихдан кўпроқ.

– Ўша ерни боғ қилсанг бўлмайдими?

– Боғ қилмай, нима қилибман. Меваларнинг ҳамма туридан бор.

– Узум ҳам борми?

– Уч-тўрт хилидан...

– Унда нега бу ерларда ўзингни хор қилиб юрибсан?! Сен бой экансан-ку! Мана, мен бир катта фирманинг бошлиғи бўлсам-да, уч хона квартирада яшайман. Квартира нималигини биласанми, унинг шифти ҳам, поли ҳам, деворлари ҳам бир ўзингники бўлмайди. Деворга сурат осиш ниятида битта мих урсанг, дарров қўшнинг чиқади, уйимни бузиб юбораяпсан, деб дод солади. Битта товуқ боқолмайсан, ҳамма нарсани бозордан сотиб оласан... Ақлинг бўлса, умрингни оилангдан узоқда ўтказмай, уйингга кет. Ўша боғингда ишласанг ҳам ҳеч кимдан кам бўлмайсан...

Бир қарашда бекорчиликдан айтилган шунчаки гап бўлиб туюладиган бу суҳбатнинг замиридан бугун мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини англаш мумкин. Ёки Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларда кўп қаватли уйларнинг томию айвонига олис юртлардан келтирилган унумдор тупроқ солиб, гулзор, боғ яратилаётгани ҳайратланарли туюлиши баробарида тафаккурга ҳам ундайдиган воқеликдир. Мамлакатимизда томорқадан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани замирида ана шу тафаккур инъикоси мужассам, десак, хато бўлмайди. Зеро, йилнинг ҳар тўрт фаслида ҳосил беришга қодир саховатли заминимиздан фойдаланмасликни, томорқасини қаровсиз ташлаб қўйиш ҳолатларини ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмайди. 

Давлатимиз раҳбари бу масалага доир бир қатор ҳужжатлар қабул қилди. Жорий йил 22 февралда Президентимиз раислигида аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин экиш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда ҳам бу борадаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилоятида бу борадаги ишларнинг бориши қандай?

– Тегишли ҳужжатлар ва Президентимизнинг шу йил баҳорнинг илк кунларида вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими қарори билан “Зарбдор йигирма кунлик” эълон қилинди, – дейди вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари А.Убайдуллаев. – Вилоят, шаҳар ва туманларда банк, молия, солиқ, ғазначилик муассасалари ва бошқа давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларидан шакллантирилган ишчи гуруҳлар томонидан, аввало, аҳоли ўртасида томорқа ерлардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти бўйича мунтазам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, маҳалла гузарларида “Томорқа” дўконлари ташкил қилиниб, уларда уруғлик, кўчат, минерал ўғит, деҳқончилик анжомлари савдоси йўлга қўйилди. Секторларга масъул ташкилотлар томонидан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка-ёлғиз кексалар сингари томорқа парваришига жисмонан қодир бўлмаган юртдошларимиз томорқаси уруғлик ва кўчатлар билан таъминланиб, агротехник ишларда ҳомийлик ва амалий ёрдам кўрсатилди. 

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятдаги 372 минг 365 нафар томорқа ер эгаси тасарруфида 19 минг 900 гектарга яқин экин майдони мавжуд. Унинг 5 минг 672 гектари кузги деҳқончилик билан банд қилинган бўлса, 14 минг 226 гектар томорқада баҳорги экинлар экиш режалаштирилган. “Зарбдор йигирма кунлик”да кўрилган шундай чора-тадбирлар натижасида бугунга қадар томорқа ерларнинг 95 фоизидан кўпроғига баҳорги экинлар экиб бўлинди. Айни кунларда 1 минг 733 гектар ерда картошка, 110 гектарга яқин ерда полиз, 1 минг 8
42 гектарда дуккакли экин, 1 минг 437 гектарда помидор, 1 минг 604 гектарда бодринг, 942 гектарда кўкат, 1 минг 788 гектарда сабзи, 1 минг 596 гектарда пиёз ва 2 минг 358 гектарда бошқа баҳорги деҳқончилик ишлари авж паллага кирди.

Томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича ибратли ишлар амалга оширилаётган Тўрақўрғон туманидаги Калвак маҳалласи тажрибаси шу ерда ўтказилган вилоят семинарида оммалаштирилди.

– 5 сотихли томорқамизда иссиқхона ташкил қилиб, оиламиз билан ишлаб, ноябрь ойида эккан саримсоқ пиёзнинг кўкидан 8 миллион сўм даромад олдик, – дейди тўрақўрғонлик И.Абдураҳмонов. – Иккинчи деҳқончиликка сепган помидор, булғор қалампири, бақлажон уруғидан етиштирган кўчатларимиздан ҳам даромад бундан кам бўлмади. Ҳозир учинчи ҳосилга помидор кўчатини экдик. Мақсадимиз эл дастурхонига ёзги ҳосилга нисбатан 20-30 кун эртароқ помидор тортиқ қилиш ва шунга яраша даромад олиш.

– Маҳалламизда аҳоли тасарруфида 70 гектарга яқин томорқа бўлиб, унинг 35 гектари боғ ва 30 гектарга яқини очиқ экин майдонларидир, – дейди "Калвак" маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Дадабоев. – Маҳалладошларимиз ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Ҳатто томорқасидаги хурмо, гилос дарахтлари оралиғида мева гуллагунча ҳеч бўлмаса кўкат етиштириб, қўшимча даромад топади. Бугунги кунда маҳалламиздаги 200 хонадонда иссиқхона ташкил қилинган. Хуллас, томорқага меҳр берган тадбиркор оилалар кеч куздан эрта баҳоргача икки-уч марта ҳосил олмоқда. Калвак маҳалласи бир неча йилдан буён кўчатчиликда бутун водийга таъминотчи вазифасини ўтамоқда, десак асло муболаға бўлмайди.

Томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот, мувофиқлаштириш ва амалий кўмаклашишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши асосий мутасадди ҳисобланади. Кенгаш томонидан маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори раҳбарлигида 1 минг 336 та ишчи гуруҳ шакллантирилиб, уларга 11 минг 409 нафар кўчабоши жалб этилди.

Маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор муҳтож оилалар томорқасида агротехник тадбирларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида уюшмаган ёшлардан иборат 667 та “Фидойи ёшлар” отряди шакллантирилди. Отрядларга 5 минг 421 нафар уюшмаган ёш қамраб олинди. Ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юрилиб аҳоли томорқа ери хатловдан ўтказилди.

Айни пайтда 5 минг 934 хонадон тасарруфидаги 896 гектар томорқа ерига маҳалланинг фидойи ёшлари ҳамда фаолларини жалб этган ҳолда экин экиш ишлари давом эттирилмоқда. 2 минг 670 та янги иссиқхонадан ҳозирги кунгача 1 минг 625 тасида деҳқончилик ишлари авж паллага кирди.

Бу борада олиб борилаётган ишлар натижаси вилоят миқёсида ташкил этилган “Шахсий томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадон дафтари"да қайд этиб борилаяпти.

Акромжон Сатторов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар