2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
САЙЁР ҚАБУЛЛАР: мурожаатлар ҳал этиляптими?

Олий суд раҳбариятининг жойларда аҳоли билан сайёр қабуллари давом этмоқда.

Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва ишчи гуруҳ аъзолари 13-14 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, Шеробод ва Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилди. Шеробод туманидаги сайёр қабулда 63 та, Деновда 153 та, Термиз шаҳрида 66 та, жами 282 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 213 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 та мурожаат жойида ҳал этилди. 40 та ариза назорат тартибида, 23 таси ўрганиш учун қабул қилинди.

 

photo5305787583281867341.jpg

 

Шунингдек, 13 нафар махбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган 42 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин озод этилди.

 

photo5305787583281867342.jpg

 

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди иш юритувидаги эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган судланувчи Абдуллаев Жасурбек Ғафур ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоқдан озод этилди. 

 

photo5307793968664259153.jpg

 

Жиноятишлари бўйича Термиз туман суди иш юритувидаги эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган судланувчи Бахтёр Ражабовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, қамоқдан озод этилди. 

 

photo5307793968664259154.jpg

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилиниб, маъмурий иш тугатилди.

 

photo5307793968664259155.jpg

 

– Мен Қизириқ тумани “Бирдамлик” маҳалласида истиқомат қиламан, – дейди Гулчеҳра Хўжақулова, – Сайёр қабулга Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди қароридан норози бўлиб мурожаат қилдим, қабулда мени тинглашиб, Олий судга мурожаат қилиш ҳуқуқим тушунтирилди.

 

Сайёр қабулда фуқаро Саломат Алибоева Олий суд раҳбариятига ташаккурнома билдирди. 

 

photo5307793968664259156.jpg

 

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида “Фарзанд – омонат” видео фильми намойиш этилиши ва олиб борилган суҳбатлар натижасида алоҳида яшаётган 2 та эр-хотин яраштирилиб, оиласи тикланди.

 

Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров томонидан Шеробод ва Денов тумани Халқ қабулхоналарига, Термиз шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйига ҳуқуқий адабиётлар тўплами совға қилди.

 

photo5307793968664259157.jpg

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар