2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фаровонлик сари яна бир қадам

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар марказларини Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳри каби обод ва кўркам, аҳоли учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган ҳудудларга айлантириш вазифасини қўйган эди.

Ўтган икки ойдан зиёдроқ вақт мобайнида бу борада амалий ишларга фаол киришилиб, вилоят маркази Жиззах шаҳридан бошлаб, туманлар марказлари ҳамда чекка ҳудудларга қадар кенг қулоч ёйди.

 

Мамлакатимиз раҳбарининг туманлар марказларини обод қилишга қаратилган ташаббусини Зарбдор тумани аҳолиси ҳам катта хурсандчилик билан қабул қилиб, фаол қўллаб-қувватламоқда. Узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган оғир муаммоларни бартараф этиш учун ҳозирги кунда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Биринчи навбатда, туман марказининг замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талабларига жавоб берадиган бош лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бунда янги уй-жойлар барпо этиш, мавжудларини таъмирлаш, бугунги тараққиёт даражасига монанд ижтимоий соҳа объектлари, йўллар ва пиёдалар йўлаклари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканлари тармоқларини юзага келтириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишларига киришилган.

 

photo5296510956433681134.jpg

 

Туман марказидаги шоҳ кўча – Мустақиллик кўчаси том маънода қурилиш майдонига айланган. Лойиҳа асосида бу кўча кенгайтирилмоқда. Йўл бўйидаги ўз умрини яшаб бўлган эски турар-жойлар, савдо нуқталари олиб ташланиб, йиғилиб қолган чиқиндилар ҳудудда олиб чиқиб кетилмоқда. Мазкур кўча ҳамда марказдаги кўп қаватли уйлар атрофида ҳеч қандай режасиз қуриб ташланган қурилмалар бартараф этилиб, ҳудуд тўлиқ тозаланди. Яна бир неча ойдан кейин Мустақиллик кўчасининг икки томонида замонавий савдо марказлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари пайдо бўлади.

 

Шулар қаторида кўча бўйида Ўзбекистон давлат байроғи мажмуаси, Хотира майдони, 3 та 4 қаватли уй, давлат хизматлари маркази ҳамда бошқа бир қатор маъмурий бинолар, банк-молия муассасалари қад ростлайди. Ҳозир мазкур объектларда тупроқ ишлари якунига етказилиб, пойдевор қуйиш юмушлари давом этмоқда.

 

Мустақиллик, Тинчлик ва Ойбек маҳаллаларидаги 50 дан зиёд кўпқаватли уйлар таъмирталаб аҳволга келиб қолган, деярли ҳар бир уй атрофида ноқонуний қурилмаларни учратиш мумкин эди. “Обод маҳалла” дастури асосида архитектура талабларига зид ҳолда қурилган бундай биноларни бартараф қилишга зарур ишчи кучи ва техника воситалари жалб этилган. Айни пайтда уйлар томи ва фасади янгиланиб, дераза ромлар алмаштириляпти. Уйларга кириш йўлакларини бетонлаш, янги эшиклар ўрнатиш ишлари бажарилмоқда, намунавий лойиҳалар бўйича тандир ва ўчоқхоналар, болалар майдончалари барпо этилмоқда. Уйлар орасида йўлаклар ётқизиш, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 

 

Ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги тармоқни тортиш, мавжуд қувурларни реконструкция қилиш, янги қудуқлар барпо этиш ва мавжудларини таъмирлаш белгиланган. 

 

Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида 4 та мактабгача таълим муассасаси барпо этилиши, тиббиёт бирлашмаси, 1-сонли болалар боғчаси каби бир қатор ижтимоий муассасалар бинолари янги кўринишга эга бўлиши ҳам аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратади.

 

photo5296635368751344253.jpg

 

Аҳоли, айниқса, ёш авлод вакилларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун зарур шароитларни яратиб бериш ҳам эътибор марказида турибди. Хусусан, бош режага мувофиқ, туман марказидан ўтувчи “Жиззах-Қўқон” автомобиль йўли бўйидаги эски истироҳат боғи ўрнида янги “Умид” болалар истироҳат боғи бунёд этиляпти. 

 

Эски Бўстон аҳоли масканида 500 иш ўрнига эга бўладиган тикувчилик корхонаси қурилиши олиб бориляпти. Мазкур корхонада асосан шу ерда яшовчи, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар иш билан банд бўлади. Тумандаги хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси энг юқори бўлган “Шарқ юлдузи”, “Тараққиёт”, “Янгикент”, “Оқар” қишлоқларида Мирзачўл тажрибаси асосида 250 иш ўрнига эга бўлган 4 та тикувчилик цехи ташкил этилади.

 

Жиззах вилоятнинг катта салоҳиятга эга туманларидан бири бўлган Зомин бугунги кунда илғор жиҳатларни ўзида мужассам этган. Бироқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари талаблари нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Зоминда коммунал соҳани, айниқса, замонавий ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини яратиш, уларнинг бенуқсон ишлашини таъминлаш бирламчи вазифалардан экани аён бўлади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда бу соҳада юксак технологияларни қўллашга кенг ўрин берилмоқда. Туркия технологияси асосида бир кунда 400 метр куб оқава сувни зарарсизлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланишга йўналтиришга мўлжалланган сув тозалаш иншооти фикримиз тасдиғидир. Ҳозирда қурилишнинг биринчи босқич ишлари якунланган. “Биоланд” сув тозалаш иншооти яхши самара бериши билан бирга, атроф-муҳитга безарар экани билан ҳам алоҳида ажралиб туради.

 

Зомин туманида аҳоли учун қулай муҳит яратиш билан бирга, бандликни таъминлаш, ҳудуд ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш мақсадида йирик қувватли завод ва корхоналар ташкил этишга ҳам катта эътибор берилаяпти.

 

Мисол учун, Даштобод шаҳарчасида узоқ йиллар бўш ётган 40 гектар ерда барпо этилаётган “Зомин-цемент” корхонаси шаҳарчадаги илк саноат корхонаси бўлади. 136 миллион 700 минг евро қийматидаги мазкур ноёб лойиҳанинг амалга оширилиши 400-чидан 700-чи маркагача бўлган юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш имконини беради.

 

Лайлакуя қишлоғида яна бир йирик корхона – “Зомин махсус плита” заводи қурилиши жадал олиб борилмоқда. Испания билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур саноат объектида уй-жой қурилиши учун темир-бетон маҳсулотлари тайёрланади. 12 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа доирасида Испания ва Италиядан келтирилган энг замонавий технологик линиялар ишга туширилади. 

 

Даштободда янги қувватларни ташкил этиш баробарида ҳудуд қиёфасини тубдан ўзгартиришга қаратилган ишларга ҳам фаол киришилган. Ўтган асрнинг бошларида темир йўл бекати ва унга ёндош аҳоли пункти сифатида пайдо бўлган мазкур аҳоли пункти йиллар ўтиши билан шаҳарча мақомини олган бўлса-да, йиллар давомида бу ерда инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун қулай шароит яратиш борасида сезиларли бир иш қилинмаган. Шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотлар, тору танг кўчалар ўзгармасдан қолаверган. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари унинг ҳаётида янги саҳифа очиб, чин маънодаги баҳорий янгиланиш, яшариш нафасини олиб келди. Дастлаб “Зиё” деб номланувчи марказий кўча бўйидаги эски, пастқам уйлардан воз кечилиб, уларнинг ўрнида барча шароитларга эга янги уйлар қад ростлади. Шаҳарчага кўрк бағишлаётган 134 та уйлар калити тез кунларда ўз эгаларига топширилади. Барча шароитларга эга бу янги кўркам уйларга тезроқ кўчиб киришни истаётган уй эгаларининг қувончини таърифлашга сўз ожиз.

 

Ҳақиқатан ҳам, бу ердаги ободончилик ишлари инсонлар қалбига ўзгача илиқлик ва баҳорий кайфият олиб кирмоқда. Тартибсиз, эски, сувоғи кўчган 79 та уй кўча бўйини тўлдириб турган Қорасоч Отақулова кўчасида ҳам бунёдкорлик ишлари бошланган. Ихчам, замонавий 92 та уй шу йилнинг ўзида қуриб битказилади, бундан ташқари замонавий бозор, 50 ўринли меҳмонхона, минимаркет, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда тикувчилик мажмуаси ишга туширилади. Узоқ йиллардан бери бирон бир янгилик нафасини сезмаган аҳоли бу ўзгаришлардан ниҳоятда мамнун.

 

Хулоса қиладиган бўлсак, вилоят туманлари марказида қурувчилар кенг ахоли қатлами ҳамжиҳатлигида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига бел боғлашган. Мақсад - марказларни Гагариндан қолишмайдиган кўркам ва замонавий шаҳарга айлантириш. Демак, тез фурсатларда шаҳарларнинг кўриниши тамомила ўзгаради. Энг муҳими, одамларнинг турмуш даражаси юксалишига, фаровонлиги ошишига яна бир муҳим қадам қўйилади.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар