2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ички ишлар вазири ўринбосари Қаршига нега борган эди?

Қарши шаҳрида ички ишлар вазири ўринбосари ўтказаётган сайёр қабулда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келаётган муаммолари ўрганилмоқда.

Китоб туманидаги 21 ёшли Феруза Ҳомидова, бир неча йилдирки, Ички ишлар вазирлиги Академияси курсанти бўлишни орзу қилади. Лекин ҳар йили курсантлар сафига қўшилай деганда, бир муаммо чиқади. Унга оддий маъмурият ходими касби таклиф этилганда ҳам фақат оператив ходим бўлишга қатъий аҳд қилганлигини айтади.

Қарши шаҳрида ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев фуқароларни қабул қилаётганини эшитган Феруза қабулга келиб, ўз мақсадини аниқ баён этди.

— Мен болалигимдан ички ишлар ходими бўлишни орзу қиламан, — дейди Ф. Ҳомидова. — Лекин ягона фарзанд бўлганлигим учун онам бу қароримга кўнмади. Қизларбоп касблардан бирини танлашимни маслаҳат берди. Менинг эса қарорим қатъий. Бироқ Ички ишлар вазирлигининг махсус ўқув юртларига бир неча бор ҳужжат топширсам ҳам доим рад жавобини оламан. Сайёр қабулда менга профессионал сержантлар тайёрлаш факультетларига топшириб, кучимни синаб кўришни маслаҳат беришди. Шу ернинг ўзида менга тиббий кўрик учун йўлланма ҳам тақдим этилди. Ниҳоят орзуимни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлди.

Икки йилдан буён ўзининг айбсизлигини исботлаш учун елиб-югурган косонлик Фарҳод Насриддинов учун ҳам сарсон-саргардонлик тугади шекилли. 49 ёшли тадбиркор ўзига туҳмат қилинганлиги ҳақида туман фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат этган. Аммо иш шу пайтгача чўзилиб келаётган эди.

Сайёр қабулнинг биринчи кунида турли муаммолар билан вазир ўринбосари ҳузурига келган 230 нафардан ортиқ фуқаролар қабул қилинди. Унда ўрганилаётган муаммоларнинг асосий қисми суд-ҳуқуқ ва кадрлар масалаларига тўғри келади.

Сайёр қабул давом этмоқда.

Аҳад Муҳаммадиев (“Халқ сўзи”).

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар