Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аҳоли даромадларини ошириб бориш – фаолиятимиз мезони

Вилоятимиз деҳқончилик учун жуда қулай ҳудудда жойлашган. Сувимиз мўл, тупроғимиз серҳосил. Қишлоқдаги ҳар бир оиланинг ўртача 8-10 сотих томорқаси бор. Бугун ишнинг кўзини биладиган, меҳнатдан қочмаган воҳадошларимиз ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экмоқда.

Шу кунларда вилоятимиз ҳокими Баҳодир Пўлатов ҳамда секторлар раҳбарлари вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги  аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқалардан самарали фойдаланиш аҳволи, уларнинг оилавий тадбиркорликка қизиқишини ўрганмшмоқда. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида фуқароларимизнинг замон талабига янгича ёндашган ҳолда ўз рўзғори ободлигини таъминлаш, оилавий қўшимча даромад манбаини шакллантириш, иқтисодий тежамкорликка эришиш йўлида олиб бораётган ижобий ҳаракатларини кўриб қувондик.


Демак, бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган тарғибот ишлари, мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётир. Азалдан ризқ ундириш, боғ яратишнинг ҳадисини олган бу воҳадошларимизнинг ўз томорқасидан баракага эришишига, оиласини фаровон қилиш баробарида бозорларимизни ҳам арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга катта ҳисса қўшишига шубҳа йўқ.
 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар