Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мўйноқда талабалар томонидан барпо қилган боғлар майдони кенгаймоқда

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ташаббуси билан бундан бир йил аввал Мўйноқ тумани Шағирли овулида бунёд этилган “Қўқон боғи”га экилган дарахтлар куртак ёза бошлади бошлади.

Ҳозирги кунда ушбу жойда экилган мевали ва манзарали дарахтларнинг асосий қисми, ерга мослашиб тутиб кетди.

 

–Мўйноқ туманидаги экологик муаммони бартараф этишда ўз улушини қўшиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти ташаббуси билан ўтган йили “Қўқон боғи” ташкил этилган эди, – дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори П.Паалуаниязов. – Муассасанинг Фарғона ва Нукус филиаллари иштирокида боғни барпо этишда мевали дарахтлар ва Калифорния дарахти қаламчалари олиб келиниб экилган эди. Бу боғ Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келаётган экологик вазиятни яхшилашда оз бўлсада ўз таъсирини кўрсатади деб ўйлаймиз.

 

photo_2019-03-17_17-42-22.jpg

 

Ушбу хайрли ишнинг мантиқий давоми сифатида ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 2 гектар майдонда Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув-илмий майдончаси ташкил этилиб, ушбу университетнинг талаба-ёшлари боғ барпо қилмоқда. Мазкур ишга Нукус давлат педагогика институти ҳамда Қорақалпоқ давлат университети талабалари ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

 

“Орол ва ёшлар” шиори остида ташаббускор талаба-ёшлар ўқув-илмий экспедицияси аъзолари томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирнинг дастлабки кунида ҳудуд тўлиқ кўчатлар экиш учун тайёрланди.

 

Экспедициянинг ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирда боғ яратиш ишлари бошланиб, ҳудудни симметрик ўлчаш, жўяк олиш, чуқурчалар қазиш, тупроқ геоморфологиясини тадқиқ қилиш каби ишлар бажарилди. Арча ва ток кўчатлари экилди. Умуман, янги боғга 12 турдаги мевали, манзарали ўсимликлар экилиши режа қилинган.

 

photo_2019-03-17_17-42-24.jpg

 

Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари предмети айнан Орол муаммоси, Оролбўйи тупроғи, ўсимликлари, сувлари, уларнинг таркиби ҳамда хусусиятларини тадқиқ этишдир.

 

Экспедиция аъзолари ҳудудда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориб, Оролбўйи тупроқлари, ўсимликлари, сувлари ва уларнинг таркиби ҳамда хусусиятларини ўрганади.

 

photo_2019-03-17_17-42-25.jpg

 

photo_2019-03-17_17-42-27.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар