2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Томорқада қулупнай пишди

Фарғона вилояти Қува тумани миришкорлари мева-сабзавот етиштиришда катта тажрибага эга. Қува анори, гилоси ва қирмизи олмаларининг таърифи хорижда ҳам машҳур. Бугунги кунда томорқадан салмоқли даромад топаётган оилалар сони тобора кўпайиб бормоқда.

Дала юмушлари бошланган айни пайтда ҳеч бир маҳаллада бекорчи кишини учратмайсиз. Ҳамма ўз томорқасида банд. Кафтдек ернинг хазина эканини билган оила борки, йилнинг ҳар тўрт фаслида бирор қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экади. Рўзғоридан ортганини бозорга олиб боради.

 

– Туманимиздаги 40 мингдан зиёд хонадон тасарруфида 2 минг 930 гектар томорқа майдони бор, – дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ҳомиджон Усмонов. – Кейинги йилларда аҳолининг томорқага муносабати кескин ўзгарди. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллаларда 300 дан зиёд иссиқхона ташкил этилгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Янгичек маҳалласи кўчат, Акбаробод маҳалласи редиска, Қорақум маҳалласи бодринг етиштиришда катта тажрибага эга.

 

Юқори Қўрғонча – туманнинг обод маҳаллаларидан. Маҳалладаги оилалар асосан помидор, бодринг ва турли кўчатлар етиштиради. Қишнинг қаҳри кетиб улгурмай, томорқа юмушларини бошлаб юборадиган бу миришкорлар эртапишар ҳосилдан мўмай даромад олади. Маҳаллада бугун кимдир янги иморатга пойдевор қўйишни бошлаган, бошқаси сўнгги русумдаги автомашина сотиб олган. Тўйлар-тўйларга уланмоқда. Буларнинг барчаси томорқадаги меҳнат самарасидир.

 

Эргашали Қосимовнинг хонадонига кирган киши ўзини гуллар оламига кириб қолгандек ҳис этади. Айни кунларда бу ердаги 4 та иссиқхонада 100 хилдан ортиқ гул кўчатлари парваришланмоқда. Томорқадан топилган даромад эвазига автомашиналар олди, уй-жойлар солди.

 

– Томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки фарзандлар тарбиясида ҳам катта роль ўйнайди, – дейди Эргашали Қосимов. – Чунки томорқада болалар ҳалол меҳнат қилиб, ўз пешона тери билан даромад топишни ўрганади. Очиғи, деҳқончилик қилиб кам бўлганимиз йўқ. Ўғилларим Алишер, Миржалол ва келинларим шу ердаги ишлар билан шуғулланади. Гулларга юртимизнинг барча ҳудудларидан харидор бор. Ўтган йили 50 миллион сўм соф даромад олдик.

 

Раҳматжон Ҳакимов ҳам илгари чет элга ишлагани борарди, бугун эса бунга ҳожат қолмади. У ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, бодринг ва помидор етиштиришни йўлга қўйди. Шунингдек, 70 асалари оиласи бор. Қўлидан дурадгорлик келгани учун бўш вақтида асалари қутиси ҳам тайёрлайди. Ҳозирнинг ўзида тумандаги фермерлар ва аҳоли томонидан асалари қутисига 500 дан зиёд буюртма тушган.

 

Шу маҳаллада яшовчи Абдуқаҳҳор Мамажонов эса плёнка остида қулупнай парваришламоқда. У бугун-эрта бу маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ҳаракатида.

 

Мухтасар айтганда, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида томорқа маданияти одамларнинг ҳаёт тарзига айланиб бормоқда. Бу эса оилалар фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар