
Янги йил байрами арафасида кекса авлод вакиллари – нуроний меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак ҳурмат ва эътибор давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар натижасида юртимизда истиқомат қилаётган нуронийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Янги йил байрами арафасида “Нуроний” жамғармаси Андижон вилояти Марҳамат тумани бўлими мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ фаол фахрийлар тумандаги фахрли нуронийлар ҳолидан хабар олди. Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, юртимиз тинчлиги ва равнақига салмоқли ҳисса қўшган кексалар, шунингдек, ибратли ҳаёт йўли, ярим асрдан зиёд биргаликда умргузаронлик қилиб, оилавий бахт ва садоқат тимсолига айланган нуроний отахон ва онахонлар, якка-ёлғиз яшовчи ҳамда доимий эътибор ва ғамхўрликка муҳтож кексалар хонадонларида бўлишди.
Учрашувлар давомида нуронийлар билан дилдан суҳбатлашилиб, уларнинг ҳол-аҳволи билан қизиқишди, эзгу тилаклар билдирилди. Дуогўй нуронийлар мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этди.
Ташриф буюрувчилар нуронийларни байрам билан муборакбод этиб, уларга байрам совғаларини топширди.
Отахон, онахонлар давлатимиз ҳамда жамоатчилик томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан беҳад мамнун эканликларини изҳор этди.
– Биз кексаларга кўрсатилган эътибордан бошимиз кўкка етди, – дейди тумандаги Ўқчи маҳалласида яшовчи нуроний Турғунбой Мирзакаримов. – Ишонч билан айта оламанки, инсон қадри улуғланаётган, айниқса, кексаларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётган юртимиздан ҳеч қачон файзу барака аримайди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |