2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФИДАН СЎНГ: Наманганда янги тўлқин, янгича шижоат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бу сафар ҳам ўзига хос тарихий аҳамият касб этди. Давлатимиз раҳбарининг вилоят фаоллари билан ўтказган йиғилишидаги таҳлилий маърузаси нафақат вилоят фаолларини, балки ёшидан, касб-коридан қатъий назар, ҳар бир наманганликни ўзгача шижоаткорликка ундамоқда.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, олимлар, ижодкор-зиёлилар, депутатлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокидаги йиғилишларда ташриф тафсилотлари ўрганилиб, Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар белгиланмоқда.

 

Буни қуйидаги дил сўзларидан ҳам англаш мумкин.

 

Турсунбой Файзуллаев, Наманган давлат университети профессори:

 

– Президентимиз ўтган йилги ташрифлари чоғида ҳам ғоят ҳаётий масалаларни кун тартибига олиб чиқиб, вилоят зиёлиларига янгича қарашлар, ёндашувлардаги амалий интилишларга куч-қувват ва ғайрат бағишлаган эдилар.

 

Юртбошимизнинг Исҳоқхон тўра Ибрат шахси ва ижодий меросини чуқур ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш бўйича белгилаб берган вазифалари ижроси бўйича Тўрақўрғон тумани марказида Ибрат боғи мажмуаси барпо этилди.

 

Алломанинг биргина “Тарихи Фарғона” асарини ҳам кўпчилигимиз билмас, билганлар ҳам тўлиқ шарҳлашга, тафсир қилишга ожиз эдик. Ўтган давр мобайнида биргина шу масаладаги вазифа ижросига қаратилган интилишлар шу қадар оммалашдики, бугун наманганликлар Ибрат бобомизнинг тилшунос, тарихчи олим, моҳир матбаачи, шоир ва илм-фан, маданият тарғиботчиси сифатидаги серқирра фаолиятидан тўлиқ хабардор.

 

Бу ташаббус вилоят илмий жамоатчилиги томонидан ижодий ривожлантирилдики, фиқҳ олами султонларидан бири Алоуддин Косоний ва маликул шуаро Ахсикатий каби алломаларимиз ҳаёти ва ижодий меросига доир илмий тадқиқот ишлари амалий тус олмоқда.

 

Мен университет муаллими сифатида Шавкат Миромоновичнинг Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 72-сессияси минбаридан туриб тинчлик тақдири билан боғлиқ, айниқса, дунё ёшларини буюк ғоялар йўлида бирлаштириш бўйича айтган даъваткор фикрларини ўзимга дастуриламал биламан.

 

У кишининг халқимизнинг ўз ҳаётидан рози яшашини бугундан таъминлашимиз зарурлиги йўлидаги ташаббуслари ва бу ишларнинг ижро механизмлари аҳоли кенг қатламлари орасида ҳам амалий интилишлар билан садо бераётганидан ниҳоятда бахтиёрман.

 

Алоуддин Мансур Косоний ҳазратлари шахси ва ижодий мероси бўйича тўплаган илмий маълумотларни икки рисолага жамлаганим қайта яшараётганим, онг-тафаккурим, қалб-шуурим навқиронлашаётганининг ифодасидир.

 

Юртбошимиз белгилаб берган вазифалар шу қадар кенг қамровли, шу қадар ҳаётийки, бу Наманганимизда янги юксалиш баҳори, кескин ривожланиш бошланди, дейишга асосдир.

 

Абдулмуҳаммад Дўстматов, халқ депутатлари Поп тумани Кенгаши депутати, ЎзХДП фаоли:

 

– Поп – Наманганнинг энг катта, энг олис туманларидан. Хусусан, мен яшайдиган Чоркесар қишлоғи вилоят марказидан 100 километр узоқда. Президентимиз билан учрашув-мулоқот чоғида мен сайловчиларимни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ичимлик суви масаласини ҳал этиш бўйича таклифларимни баён этдим.

 

Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган сув қиш-баҳор мавсумида тошқинланиб, селу сой бўлиб оқади-да, ёз мавсумида – айни экинлар суғориладиган паллада 3000 гектардан зиёд суғориладиган экин ерлари, аҳоли томорқалари ҳам сувсизликдан қақраб қолади.

 

Чоркесар сув омборини барпо этиш зарурлиги тўғрисидаги таклифим Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, амалий ечими бўйича юқори ташкилотлар мутасаддиларга тегишли топшириқларни берганларидан миннатдор бўлдим.

 

Чоркесарда сув омбори барпо этилиши туфайли аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилади, суғориладиган ерларда ривожланиш юзага келади. Томорқадан фойдаланиш шароитининг пайдо бўлиши мўл-кўлчиликка, интенсив боғлар барпо этилишига асос бўлади.

 

Бугун Поп тумани аҳолиси юз-кўзида юксак ватанпарварликни, келажакка ишончни, ҳаётдан розилик кайфиятини, бир сўз билан айтганда, шукроналик ифодасини яққол кўриб турибмиз.

 

Нортожи Юсупова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Наманган санъат коллежи директори:

 

– Президентимизнинг ташаббуси билан вил

оятимиз ҳудудидаги Ахсикент тарихий ёдгорлигини асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш, унинг ҳаққоний тарихини яратиш бўйича улкан ишлар бошлангани нафақат зиёлиларимизни, балки аҳоли кенг қатламини бирдай қувонтирмоқда.

 

Бу галги ташриф жараёнида Юртбошимиз “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси давлат унитар корхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, мазкур масала юзасидан ҳам аниқ топшириқлар бердилар.

 

Олиб борилаётган ишлар кўламига мувофиқ бу ерда келгусида қилинажак амалий ишлар бўйича тасаввурларимиз тиниқлашди. У кишининг “Тарихни тарихий объектларда ўқитиш, мактаб ва университетдаги амалий машғулотлар ва дарсларнинг айримларини шу ерда ўташ зарур”лиги ҳақидаги фикрлари давомида худди Самарқанд Регистонида анъанавий тарздаги “Шарқ тароналари”, Қашқадарёнинг Шаҳрисабзидаги “Мақом фестивали” каби Ахсикентда ҳам “Халқаро этнографик фестиваль“ ўтказсак, ёдгорлик тепалигида минглаб кишилар қатори хорижлик сайёҳлар ҳам иштирок этишини айтганларида ёшлар мураббийи сифатида ич-ичимдан қувондим, фахрландим.

 

Этнографик фестивалга муносиб дастурлар тайёрлашга ҳамкасбларим, истеъдодли ёшлар билан ҳозирданоқ киришмоқдамиз.

 

Дилором Абдураҳимова, 26-Меҳрибонлик уйи директори, вилоят Кенгаши депутати:

 

– Президентимизнинг ташаббус ва тавсиялари билан Наманган шаҳри марказида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи, Чортоқ туманида барпо этилаётган “Чортоқ ресортс” санитария-соғломлаштириш маркази каби йирик объектлардаги ўзгаришларнинг ўзиёқ наманганликлар руҳиятига нечоғли кўтаринкилик бағишлаганди.

 

Бу галги ташриф давомида айни объектларда бўлиб, янги-янги топшириқлар берилгани қувончларга қувонч қўшди. Чортоқни экологик шаҳарга айлантириш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўрта шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Чортоқ шаҳри марказини қайта қуриш, Наманган аэропортини кенгайтириш ва шаҳарлараро автобуслар қатновини тартибга солиш, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш каби лойиҳалар ташрифнинг тарихий аҳамиятини янада оширди.

 

Фарзандларимиз таълим-тарбияси сифатини юксалтиришга доир топшириқ ва тавсиялар наманганликлар руҳиятида фидойиликка сафарбарлик уйғотди.

 

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, таълим сифатини кескин кўтаришимиз зарур. Бойлик ўткинчи, маҳобатли иморатлар, яратилаётган шароит ва имкониятлар ўз йўлига. Энг муҳими, фарзандларимизни билимли қилиш, соғлом вояга етказиш!

 

Наманганлик педагоглар бир ёқадан бош чиқариб, мактабгача таълимдан олий таълимгача сифат самарадорлигига эришиш учун амалиёт сари астойдил киришмоқдалар.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар