Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қиш мавсумига тайёргарликўрганилмоқда

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳудудларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Ҳозирда ушбу ишчи гуруҳ томонидан барча муассасаларда мавсумга тайёргарлик жараёнлари босқичма-босқич ўрганилмоқда.

Ўрганиш жараёнида муассасаларда мавжуд ёнғинга қарши бурчак ва унинг зарур жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, электр тизимлари ҳолати, муассасаларнинг кўмир захираси ҳажми, сақланиш шароити ва хавфсизлик талаблари бажарилиши, таълим муассасаларидаги қозонлар сони ва уларнинг техник ҳолати, биноларнинг ташқи иссиқлик тизими изоляцияси, қопламаларнинг мустаҳкамлиги ҳамда ёқилғи захирасининг етарлилиги каби йўналишлар алоҳида кўздан кечирилмоқда. 

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар жойида қайд қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда. Муассасаларда қиш мавсумини ҳеч қандай узилишларсиз ўтказиш, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун хавфсиз, иссиқ ҳамда қулай таълим муҳитини яратиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Ишчи гуруҳ томонидан мунтазам мониторинг олиб борилиши, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш орқали барча таълим муассасаларида мавсумий тайёргарлик юқори даражада ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар