
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳудудларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Ҳозирда ушбу ишчи гуруҳ томонидан барча муассасаларда мавсумга тайёргарлик жараёнлари босқичма-босқич ўрганилмоқда.
Ўрганиш жараёнида муассасаларда мавжуд ёнғинга қарши бурчак ва унинг зарур жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, электр тизимлари ҳолати, муассасаларнинг кўмир захираси ҳажми, сақланиш шароити ва хавфсизлик талаблари бажарилиши, таълим муассасаларидаги қозонлар сони ва уларнинг техник ҳолати, биноларнинг ташқи иссиқлик тизими изоляцияси, қопламаларнинг мустаҳкамлиги ҳамда ёқилғи захирасининг етарлилиги каби йўналишлар алоҳида кўздан кечирилмоқда.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар жойида қайд қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда. Муассасаларда қиш мавсумини ҳеч қандай узилишларсиз ўтказиш, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун хавфсиз, иссиқ ҳамда қулай таълим муҳитини яратиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Ишчи гуруҳ томонидан мунтазам мониторинг олиб борилиши, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш орқали барча таълим муассасаларида мавсумий тайёргарлик юқори даражада ташкил этилиши кўзда тутилган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалалар | Ишонч телефони | 8 Август 2024 | 20 Август 2024 | Тошкент вилояти |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |