Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳар бир мурожаат ортида бир инсон тақдири ётади

Навоий вилоятида ҳам мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини оширишда муҳим ўрин тутяпти.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг муаммолари ва кутилган ечим мавжуд экан, Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари ҳам бу борада масъулиятни янада ошириб, мурожаатларни чуқур ўрганиш ва адолатли ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида бюронинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан 9 минг 410 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг 8 минг 89 таси ҳал этилган бўлиб, 5 минг 737 та мурожаат қаноатлантирилган. Бу кўрсаткич умумий мурожаатларнинг 66 фоизини ташкил этади. Энг муҳими, мурожаатларни ҳал этиш жараёнида 40 миллиард 914 миллион сўм миқдоридаги маблағ ундирилиб, 5 минг 412 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

– Мурожаатларни амалда ҳал этиш бўйича натижалар орасида ҳуқуқий характерга эга масалалар муҳим ўрин тутади, – дейди бюронинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Баҳром Тоштемиров. – Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Н.С.Б”дан ундирилувчи К.М. фойдасига 521 миллион 49 минг 418 сўм иш ҳақини ундириш юзасидан бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари бунинг яққол мисолидир. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида қарз тўлиқ ундирилиб, фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ҳам мурожаатлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сайёр қабуллар давомида 414 нафар фуқаронинг муаммолари жойида ҳал этилди. 

Бюро органлари томонидан олиб борилаётган ушбу тизимли фаолият аҳоли мурожаатларини изчил ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш ва адолатни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Инсон манфаатларини эъзозлаш, ҳар бир мурожаат ортидаги тақдирга бефарқ бўлмаслик эса бу йўналишдаги ишларнинг асосий мезони бўлиб қолмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар