
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси йиллар давомида тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар қаршисида яшади. Мазкур масала ”Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлди.
Бу ерда умумий қиймати 1,3 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 3 минг метр масофага тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги кўмаги ва ҳомийлик асосида янги сув қудуғи қазилиб, сув минораси ҳам ўрнатилди. Натижада аҳолининг 1,5 - 2 чақиримдан сув ташиб келиши билан боғлиқ муаммолари барҳам топиб, 250 га яқин хонадонга илк бор тоза ичимлик суви кириб борди.
– Сўнгги уч йилда аҳоли ташаббуси, ҳамжиҳатлиги билан 10,5 километрдан зиёд ички йўллар асфальтланди, 1,3 миллиард сўмлик лойиҳа асосида электр таъминотини яхшилаш тадбирлари амалга оширилди, 60-сон умумтаълим мактаби капитал таъмирланиб, 29-мактаб учун 120 ўринли қўшимча янги ўқув биноси барпо этилди ва замонавий таълим муҳити яратилди, – дейди “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нозимжон Махсудов. – Айни кунда ҳам Ташаббусли бюджетдан йўналтирилган 1,5 миллиард сўмлик лойиҳа асосида маҳалламиздаги 3500 метр йўллар таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб бориляпти. Кўчаларимиз равон, тунлари кундуздек чароғон, обод ва кўркамликка юз бурди.
Фарғона вилоятида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2025 йил 2-мавсуми учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 391,77 миллиард сўм маблағлар ажратилди. Лойиҳаларни шакллантириш учун таклиф бериш босқичида вилоятдаги 1015 та маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ иштирок этди ва лойиҳа ташаббускорларидан амалга ошириш қиймати 2 миллиард 643,3 миллион сўм бўлган 1969 та таклиф келиб тушди. Модерациядан ўтказиш якунларига асосан келиб тушган жами таклифлардан 1 697 таси қабул қилинди, 272 та таклиф рад этилди. Қабул қилинган таклифларнинг овоз бериш босқичида аҳолининг қамров даражаси умумий аҳоли сонига нисбатан 38 фоизни ташкил этди.
– Овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, вилоятдаги 236 та маҳаллада 1428 мингта овоз билан 274 та “энг кўп” овоз тўплаган умумий қиймати 381,7 миллиард сўмлик лойиҳалар ғолиб деб топилди, – дейди вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бош мутахассиси Беҳзоджон Қодиров.– Асосан биноларни қуриш-таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ички йўллар, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, кўча чироқлари ўрнатиш, ичимлик суви ва оқова тизимини яхшилаш, маҳалла гузарларини таъмирлаш ва тиклаш билан боғлиқ тадбирлар, қабристонларни тартибга келтириш ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бўлган лойиҳалар ғолиб деб топилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |