Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Жўқорғи Кенгес раиси чекка ҳудудлар аҳолиси билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Бестобе”, Элликқалъа туманининг “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.

“Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда фуқаролар томонидан ҳудудда тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, йўл инфратузилмасини таъмирлаш, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, маҳалла аҳолисини оқар сув билан таъминлаш каби муҳим масалалар кўтарилди.

Билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилиб, масалаларни тез фурсатда бажариш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқ берилди. Вақт талаб этиладиганлари Жўқорғи Кенгес раисининг шахсий назоратига олинди ва тез орада ижобий ҳал қилиниши таъкидланди.

“Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувда сўнгги йилларда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, ҳудуд аҳолисининг муаммолари тингланди. Унда асосан, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, кам таъминланган оилалар уйларининг том қисмини шиферлаш, туман марказига борувчи транспорт қатновини тиклаш, ЭКОС фаолиятини яхшилаш каби масалалар кўтарилди.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси  доирасида ҳудуддаги умумтаълим мактаби атрофига  яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари экилди. Жўқорғи Кенгес раиси қишлоқ врачлик пункти, шунингдек, болалар боғчаси фаолияти билан яқиндан танишди. Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, юзага келган муаммони ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Вақт талаб этиладиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес раисининг шахсий назоратига олинди ва ижобий ҳал қилиниши таъкидланди.  

Инсон қадри улуғ бўлган мамлакатимизда ҳар бир муаммо бартараф этилиши ва фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ўз ечимини топиши керак. Шу мақсадда амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар ва амалий ишлар чекка ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар