Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ишсиз ёшларга иш таклиф қилинди

Давлатимиз раҳбарининг яқинда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан Самарқанд туманидаги “Build Your World” корхонасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Самарқанд туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тумандаги корхоналарда мавжуд 2000 дан ортиқ бўш иш ўрни таклиф қилинди.

—Президентимиз топшириқлари асосида туманимизда ўтказилган ишсиз ёшларнинг хатлови давомида бугунги кунгача 474 нафар йигит-қизнинг манзилли рўйхати шакллантирилди, —дейди Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари Ғайрат Бобохолов. —Уларнинг 259 нафари доимий ишга жойлашиш, 64 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, яна 64 нафари ер олиб, деҳқончилик қилиш, 43 нафари хорижга ишга бориш истагини билдирган. 44 нафар ёш кредит ва субсидия сўраган. Ярмаркага аввало ана шу йигит-қизларни таклиф этдик.

Ярмарка давомида корхона ва ташкилотлар талабларига жавоб берадиган ишсиз фуқароларни шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришди. Миграция агентлиги вилоят бошқармаси, хусусий бандлик агентликлари хорижда мавжуд иш жойлари ҳақида маълумот берди. Тижорат банклари ўзлари молиялаштирадиган лойиҳа пакетлари, имтиёзли кредитлар, бизнесни молиялаштириш бўйича кредит линиялари ҳақида тақдимотлар қилди.

Ярмаркада ишсиз фуқоролардан 68 нафари ишга жойлаштирилди, 24 нафарига касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йўлланма берилди, 9 нафарига тадбиркорлигини бошлаш учун кредит ҳамда ссудалар расмийлаштирилди.

Миграция агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси масъуллари миграцияга чиқиш истагини билдирган  

40 нафар ёшни рўйхатга олди, яна 42 нафарини хорижий тилларни ўргатиш курсларига жалб қилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар