2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Томорқада ишлашнинг тарбиявий аҳамияти ҳам бор

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида уй бекалари учун “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида мулоқот ва маҳорат дарси ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят, туман ва шаҳарлар хотин-қизлар қўмитасининг масъул ходимлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ва шаҳар-туманлар бўлимлари вакиллари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этди.

 

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уй бекаларининг мақсадли, даромадли ижтимоий меҳнат билан банд бўлиши борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди. Томорқадан унумли фойдаланиш эвазига даромадли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш орқали оилалар фаровонлигини юксалтириш мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси Гулшана Худоёрова “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурининг мазмун-моҳиятини ҳақида атрофлича сўз юритди. Туманда томорқасидан яхши даромад олаётган оилалар тажрибаси эшитилди. Ана шундай уй бекаларидан бири Санобар Тиллаева иштирокчиларга ўз томорқасида маҳорат дарси ўтди. 12 сотихли иссиқхонада лимон ва турли кўкатлар етиштириш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

– Ҳаракат қилган, меҳнат қилган одам кам бўлмайди, – дейди Санобар Тиллаева. – Иссиқхонамизда 5 киши доимий қўшимча иш билан таъминланган. Ўтган йили 20 миллион сўм даромад қилдик. Аслида, гап маблағда эмас, оилавий меҳнат қилсанг, ҳовлинг яшнаб турса, бунинг тарбиявий аҳамияти катта. 

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар