Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳоким мурожаатларни ўрганди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги Жомий ва Бунёдкор маҳаллалари аҳолиси учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказди. Унда вилоятнинг банк-молия муассасалари масъуллари, тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳозир мазкур ҳудудларда 2,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Фуқаролар асосан соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, уй-жой ва маиший турмуш муаммолари, коммунал хўжалик, бандлик, тадбиркорлик, кредит олишга доир масалалар билан мурожаат қилди. Кўпгина масалалар ўз жойида, тегишли масъуллар иштирокида ҳал этилди.

 Хусусан, ҳудуд аҳолисини анча йиллардан бери коммунал ва бошқа маиший тўловларни амалга ошириш, банк хизматларидан фойдаланиш учун банкомат шохобчалари етарли бўлмагани қийнаб келган. Бу муаммо жойида ҳал этилди. Айрим мураккаб масалалар эса алоҳида ўрганиладиган бўлди. Шу боис, уларни вилоят ҳокими бирма-бир қайд этиб, шахсан назоратга олишини билдирди ва тегишли раҳбарларга аниқ кўрсатма ҳамда топшириқларни берди.

 Жараёнда айрим фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар берилди. Соғлиғида жиддий муаммо бўлган беморлар 12 турдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Эҳтиёжманд фуқароларга дори-дармон учун моддий кўмаклар ажратилди.

 Сайёр қабулдан сўнг Зойир Мирзаев аҳолининг яшаш шароити, маҳалла имкониятлари билан танишди. Маҳаллани янада обод ва кўркам қилиш, аҳоли учун дам олиш ҳамда маданий ҳордиқ чиқарадиган масканларни кўпайтириш бўйича ўз тавсияларини берди. 

Масалан, Жомий маҳалласида қаровсиз қолган боғни шу ернинг аҳолиси учун хизмат қиладиган ўзига хос хиёбонга айлантириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди. Шу куни маҳалла аҳли ҳамда Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари тўкин дастурхон атрофида  самимий гурунг қилди. Оқшом пайти  гулхан атрофида ёшлар давраси ташкил этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар