
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги Жомий ва Бунёдкор маҳаллалари аҳолиси учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказди. Унда вилоятнинг банк-молия муассасалари масъуллари, тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳозир мазкур ҳудудларда 2,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Фуқаролар асосан соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, уй-жой ва маиший турмуш муаммолари, коммунал хўжалик, бандлик, тадбиркорлик, кредит олишга доир масалалар билан мурожаат қилди. Кўпгина масалалар ўз жойида, тегишли масъуллар иштирокида ҳал этилди.
Хусусан, ҳудуд аҳолисини анча йиллардан бери коммунал ва бошқа маиший тўловларни амалга ошириш, банк хизматларидан фойдаланиш учун банкомат шохобчалари етарли бўлмагани қийнаб келган. Бу муаммо жойида ҳал этилди. Айрим мураккаб масалалар эса алоҳида ўрганиладиган бўлди. Шу боис, уларни вилоят ҳокими бирма-бир қайд этиб, шахсан назоратга олишини билдирди ва тегишли раҳбарларга аниқ кўрсатма ҳамда топшириқларни берди.
Жараёнда айрим фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар берилди. Соғлиғида жиддий муаммо бўлган беморлар 12 турдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Эҳтиёжманд фуқароларга дори-дармон учун моддий кўмаклар ажратилди.
Сайёр қабулдан сўнг Зойир Мирзаев аҳолининг яшаш шароити, маҳалла имкониятлари билан танишди. Маҳаллани янада обод ва кўркам қилиш, аҳоли учун дам олиш ҳамда маданий ҳордиқ чиқарадиган масканларни кўпайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Масалан, Жомий маҳалласида қаровсиз қолган боғни шу ернинг аҳолиси учун хизмат қиладиган ўзига хос хиёбонга айлантириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди. Шу куни маҳалла аҳли ҳамда Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари тўкин дастурхон атрофида самимий гурунг қилди. Оқшом пайти гулхан атрофида ёшлар давраси ташкил этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |