Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Туман ҳокими ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ёшлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Дуч келаётган муаммоларини эшитиб, ҳал этиш йўлларини излади.

Мустақиллик ёш авлоднинг чуқур таълим олиб, ўз салоҳиятини кенг намойиш этиши, илм-фан, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда дунё ёшлари билан беллашиб, мамлакатимиз довруғини жаҳонга янада кенгроқ ёйиши, бизнесини йўлга қўйиб, муваффақиятларга эришиши, ўзи танлаган касбда Ватан, миллат ва халқ фаровонлиги учун хизмат қилишига қулай муҳит яратди –деди туман раҳбари.

Эндиликда сизлар бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, Янги Ўзбекистон бунёдкорларининг энг фаол, энг ташаббускор иштирокчиси бўлишингиз лозим. Бу йўлда тўсиқ ва муаммоларга дуч келсангиз, қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. Тумандаги муассаса, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этган очиқ мулоқотда йигит-қизлар қатор таклиф ва тавсияларни билдирди. Муҳим масалаларни ўртага ташлаб, иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, олий таълимдаги контракт тўловларига кўмаклашиш каби муҳим масалаларни айтди.

 Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Учрашувда ёшлар ўртага ташлаган муаммоларни ечиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, вақт талаб этадиган масалаларга аниқ муддат белгиланди. Ижроси қатьий назоратга олинди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар