
Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида ҳудудидаги фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда 263 нафар фуқаронинг турли муаммолари ўрганилди. Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, пенсия тайинлаш, уй-жой, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа долзарб масалаларни қамраб олди.
– Уч ёшли ўғлим доим шифокорлар назоратида бўлиши лозим, – дейди Қибрай туманида яшовчи Гулмира Ўринбоева. – Вилоят ҳокими мурожаатимни тинглаб, масъулларга топшириқ берди. Энди ўғлим дорилар ажратилади, ногиронлик нафақаси тайинланадиган бўлди. Ёлғиз оналигим туфайли рўзғордан ортиб фарзандим саломатлигига қарашга қийналар эдим. Сайёр қабулда бу мурожаатим ҳал бўлди.
Масъуллар иштирокидаги мулоқотлар давомида 50 нафарга яқин фуқаронинг муаммолари жойида ҳал этилди. Шунингдек, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат талаб этилган масалалар бўйича аниқ ва қонуний изоҳлар берилди. Муайян муддат ва батафсил ўрганишни талаб этувчи мурожаатлар юзасидан эса мутасадди ташкилот раҳбарларига вазифалар юклатилди.
– Бугунги сайёр қабулда ижтимоий ҳимоя соҳасига оид мурожаатлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди ва ҳар бир масаланинг ечими назоратга олинмоқда. Бу каби сайёр қабулларда ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари камайгани кузатилмоқда. Чунки, уларнинг кўплаб муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал этилмоқда. Натижада одамлар юқори ташкилотларга мурожаат қилишга эҳтиёж сезмаяпти, – дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |