2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Сиз келманг, биз борамиз...”

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани азалдан оғир ҳудуд. Аҳолининг кўп йиллик муаммоларига ҳам бирдан ечим топиш осон иш эмас. Аммо астойдил интилиш, чин дилдан истак ва хоҳиш бўлса, имкон ва ресурс ҳамиша топилади. Бугунги Бекобод туманининг қиёфаси ҳам, аҳолининг кайфияти ҳам тубдан ўзгармоқда.

Биринчи иш куниданоқ туман ҳокими З.Низомиддинов ҳокимият тизимидаги барча мутасадди ва ходимлар билан учрашиб, вазифаларни аниқ-лўнда ўртага қўйди: “Тумандаги ҳеч бир фуқаро муаммоси диққат-эътиборимиз марказидан четда қолиб кетмаслиги керак. Мурожаатчи масаласи ҳал бўлмасдан вилоят ва республикага овораю сарсон бўлиб бормаслиги, балки ҳар бир муаммони маҳалланинг ўзида, тумандаёқ ҳал қилиб беришимиз лозим. Яъни одамлар бизга келмасин, биз уларга борайлик. Ишласак, кун ўтарига эмас, аниқ натижага ишлайлик. Фаолиятимиз асосий мезони – оддий одамлар ишимиздан рози бўлиши”, дея алоҳида таъкидлади.

Қирқ йиллаб хизмат қилган симёғочлари ўрнига замонавий бетонли устунлар ўрнатилмоқда, қаровсиз қабристонлар, зиёратгоҳлар, маҳалла гўзарлари ободонлаштирилаяпти, маҳалла фуқаролик йиғинларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилаяпти. Кўприклар қурилмоқда, неча йиллардан буён ётқизилмаган канализация тармоқлари бунёд этилаяпти. Эскирган ичимлик суви ва газ тармоқлари янгиланаяпти. 

Энг муҳими, маҳаллада ишсизларни камайтириш ва тадбиркорлик руҳини кучайтиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда ва аниқ натижаларга эришилаяпти. Хонадонма-хонадон юрилиб, нафақат ижтимоий муаммоларга ечим топилаяпти, балки аҳоли ҳар қарич ердан оқилона фойдаланишга ўргатилмоқда. Маҳаллалардаги ногирон ва эҳтиёжмандлар холидан хабар олинмоқда. Хонадон кесимида муаммолар ўрганилиб, катта база қилинди. Албатта ҳаммасига босқичма-босқич ечимлар топилаяпти. Мақолада алоҳида рақамлару ва статистикага тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. 

Аммо натижадорлигининг муҳим калити шуки, энг аввало, масалалар туман оқсоқоллари ва зиёлилар билан бамаслаҳат қилинмоқда, маънавиятга катта куч сифатида, сифат ўзгаришларининг асосий омили сифатида қаралмоқда. Аҳолига манфаат келтирадиган ҳар қандай лойиҳа ва ташаббусларнинг қўллаб-қувватланиши очиқ эълон қилинди. 

Аввало, нашр этилиши бир муддат тўхтаб қолган туман газетаси – “Янги Бекобод” газетаси қайта чоп этила бошланди. Айниқса, охирги икки ойда мактаб устозлари ва ўқувчиларига чинакам байрами кайфияти улашди. Ёшларнинг ижодкорлик ва интеллектуал салоҳиятини оширишга жуда катта рағбат кўрсатилмоқда. Биргина “Ҳар мактабга 100 китоб” лойиҳаси эълон қилиниб, туман таълим даргоҳларига 10 мингга яқин китоблар кириб келди, 100 дан ортиқ таниқли ёзувчи, шоир, олим ва санъаткорлар ёшлар билан дилдан мулоқот қилди, адабий мушоиралар ўтказилди. 

Шу кунларда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Оҳангарон, Паркент ҳамда Бекобод туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доим қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мана шундай халқчил, кенг кўламли ўзгаришлар учун улкан туртки ва жуда катта имкониятлар яратади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар