2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ислоҳотлар натижадорлиги ўрганилди

Маълумки, ғўза парвариши бўйича 1 июлдан 31 августгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор 60 кунлик” эълон қилинган. Бу борада Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Машад соҳибкори” фермер хўжалигида намунали иш ташкил этилмоқда.

Хўжаликнинг 35 гектар майдонида пахтанинг хорижий нави етиштирилаётир. Ҳозирга қадар 9 марта культивация, 6 марта сажан препарати билан баргидан озиқлантириш, 2 марта чизеллаш, 3 марта ўғитлаш ишлари олиб борилди. Гектарига 1400 килограммдан фосфорли, калийли, азотли ўғитлар билан озиқлантирилди, яхоб билан бирга 3 марта суғорилди.

Тумандаги  “Қумтепа ниҳоли”, “Соҳиби зиё нур саховати”, “Барногул зиё файз”, “Эргашбой ота” фермер хўжаликларида ғўза парвариши авжида.

Туманда шунингдек, аҳолининг чорвачилик, паррандачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Машадлик тадбиркор Собитхон Турғунов чорвачилик билан шуғулланади. Ҳозирда оиланинг чорвачилик фермасида 80 бош қорамол бўрдоқига боқилиб, халқимизнинг гўшт маҳсулотига бўлган талаби қондириб келинмоқда.

Ўнҳаятлик тадбиркор Шавкат Бобомирзаев эса уй шароитида паррандачиликни йўлга қўйиб, ҳозирда 20 минг бош бройлерни парваришламоқда. У йил давомида аҳоли дастурхони учун жами 100 тоннагача гўшт етиштирмоқда.  

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг истиқболдаги режалари билан танишди, янги иш ўринлари яратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманининг Гулбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган 46-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам ўрганиш олиб бориб, 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига 120 ўринли янги бино қурилиши билан танишди.  

Вилояти ҳокими шунингдек, Уйчи туманидаги Хизиробод маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.  

Қабулда фуқароларнинг кадастр, саломатликни тиклаш, уй-жой, йўл ажратиш, моддий ёрдам олиш, ногиронликни белгилаш каби мавзулардаги мурожаатлари ўрганилиб, ечими бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди, ижроси назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар