Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бўзатов: ислоҳотлар инсон манфаати учун

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Бўзатов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва муаммоларга ечим топиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Эркиндарё” овул фуқаролар йиғинида ташкил этилган коллектор бўйида ўрдак боқиш лойиҳасини кўздан кечирди. Шунингдек, ушбу овул фуқаролар йиғинидаги Ахмед Утениязовнинг асаларичиликни ривожлантириш лойиҳаси, “Қушхонатов” овул фуқаролар йиғинидаги Ғайбулла Алжанов ва Жамаладдин Тўремуратовларнинг томорқаларида ташкил этилган ишларни бориб кўрди. Томорқа даромад манбаи бўлса, бундай ишлар ҳар бир хонадонда ташкил этилиши, шу билан бирга, фуқаролар бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад олишига кўмаклашиш борасида янги лойиҳаларни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, “Эркиндарё” овул фуқаролар йиғинидаги газ тармоғи линиясининг 2 км қисмида Бўзатов тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Унда ортиқча газ сарфининг олдини олиш ва тежамкор фойдаланиш бўйича ишлар кўриб чиқилди.

Жўқорғи Кенгес раиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 123 миллиард сўм миқдорида молиялаштирилиб, қурилиш ишлари олиб борилаётган санаторияда ҳам бўлди. Умумий 200 кишига мўлжалланган бу маскан аҳоли саломатлигини тиклашга барча имкониятлар яратиладиган ноёб даволаш муассасаларидан бирига айланиши таъкидланди.

"Зарбдор" тажрибаси асосида ташкил этилган ҳунармандлар хиёбони, Ёшлар марказида ташкил этилган тил ўрганиш курслари ишлари билан танишди. Аҳоли фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган ҳар қандай ташаббус қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан яқинда фойдаланишга топширилган Бўзатов тумани ва шимолий туманларни бевосита Қўнғирот тумани билан боғловчи понтон кўприкни ҳам бориб кўрди. Ҳудуд аҳолисининг узоқ йиллик муаммоси ечим топгани, бундан фуқароларнинг ҳам чексиз миннатдорлиги алоҳида мамнуният билан тилга олинди.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги арафасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар