2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Орол денгизининг 363 минг гектар қуриган майдонига саксовул экилди ​

Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш ишлари бошланганига икки ой тўлмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан ўтган йил декабрь ойида бошланган кенг кўламли тадбирлар самарасида жорий йил 18 февраль ҳолатига кўра, 917,2 минг гектар ер майдони экишга тайёрланган. Унинг 363 минг гектарига саксовул уруғи экилган.

 

Денгизнинг қуриган ҳудудларида ўрмонзорлар барпо қилиш орқали юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар қизғин давом этмоқда.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тузилган тезкор штаб томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, тайёр уруғни идишларга жойлаштириш, экиш майдонларини тайёрлаш, экиш ва бошқа тадбирларда жами 1 минг 560 киши иштирок этган. Бу ишларга 462 техника ва 2 самолёт жалб қилинган.

 

Самолёт ёрдамида 266 минг гектар майдонга саксовул уруғи сепилган бўлса, трактор ёрдамида 96,5 минг гектар ерга экилган. Бугунги кунгача 1 минг 321 тоннадан ортиқ саксовул уруғи йиғилган. Унинг 260 минг килограммдан ортиғи маҳаллий аҳоли томонидан йиғилиб, уларга меҳнат ҳақи ўз вақтида бериб келинмоқда. Ҳозирги кунга қадар 4 миллиард сўмдан ортиқ пул маҳаллий уруғ йиғувчилар меҳнатига тўланган.

 

– Оролнинг қуриган майдонини “яшил қоплама” билан қоплаш тадбири йил бўйи давом этади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Узақберген Утамбетов. – Саксовул уруғини куз ва қиш ойларида эккан маъқул. Сабаби, уруғ қиш бўйи қор, ёмғир суви остида ётади ва баҳорда ўсиб чиқиши учун яхши имконият яратилади. Ҳозирда асосан уруғ экиш ва экин майдонларини тайёрлаш ишлари билан бандмиз. Экишга тайёрланган майдонларга дарҳол уруғ сепиш ёки кўчат ўтқазиш яхши самара бермайди. Чунки тупроқ шўр, экилгани билан туз ўлдириб ташлайди. Шунинг учун экиш учун қазилган ариқлар маълум бир вақт талаб қилади. У ариқларга шамол ёрдамида унумдор тупроқ келиб жойлашганидан кейин экиш мумкин. Баҳорда асосий ишимиз кўчат ўтқазиш бўлади. Ёзда питомникларда саксовул кўчати етиштириш билан банд бўламиз. Кузда яна уруғ йиғиш ва сепиш ишларини давом эттирамиз. Оролнинг қуриган майдонидаги саксовуллар орасига ёввойи ҳайвонлар ва чорва учун озуқабоп экинлар ҳам экилмоқда. Денгизнинг қуриган майдонларида 40 та артезиан қудуғи қазиладиган бўлди. Чучук сув чиқяпти. Бу келажакда чорвачиликни ривожлантириш имконини беради, дегани. Қатор хорижий ва маҳаллий ҳамкорларимиз саксовуллар орасига доривор гиёҳлар экиш ишларини ҳам бошламоқчи. Бу ҳам ўта истиқболли лойиҳа.

 

Жорий йилда денгизнинг қуриган майдонида 500 минг гектар “яшил қоплама” барпо этиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилишни самарали ташкил этиш ҳамда глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида 2019 йилда амалга ошириладиган тадбирлар учун 100 миллиард сўм ажратилди.

 

Ушбу қарорда белгиланишича, баҳор мавсумида 200 минг гектар, кузда эса 300 минг гектар “яшил қоплама”лар ташкил қилинади. Умуман, ушбу ҳимоя ўрмонзорларининг 50 минг гектари кўчатдан, 450 минг гектари уруғдан барпо қилинади.

 

Дарҳақиқат, ушбу экологик офатдан энг кўп Мўйноқ халқи азият чекиб келмоқда. Айниқса, июль-август ойларида ниҳоятда катта чанг-тўзон ҳавога кўтарилади. Ҳимоя ўрмонлари барпо қилинса, ушбу муаммолар барҳам топади. 

 

Айни пайтда Оролда олиб борилаётган кенг кўламли ишларда барча вилоятлардан келган ҳашарчилар фаол иштирок этмоқда. Ҳашарчилар учун шароитни яхшилаш мақсадида вагон уйлар олиб келинган. Ташкил қилинган 13 та отрядда алоқа воситалари ўрнатилган. Ишчилар вақти-вақти билан алмашиб ишламоқда.

 

Есимхон ҚАНОАТОВ, ЎзА мухбири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар