Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ректор маҳалладаги муаммоларни ўрганди

Андижон давлат университети ректори Бахтиёржон Акбаралиев Кўрғонтепа туманидаги Чорвадор маҳалласида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш, пировардида халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ана шу ташаббус доирасида Андижон давлат университети ректори Бахтиёржон Акбаралиев аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида ўзига бириктирилган Қўрғонтепа туманидаги “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Дастлаб ректор масъуллар иштирокида маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашди ва мулоқот ўтказди. Учрашувда университет ректори сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самаралари, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш, шу орқали фуқаролар, оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида гапирди. 

Учрашув давомида аҳоли вакиллари билан эҳтиёжмандларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳалла инфратузилмасидаги муаммолар ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, айрим ёшларга касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, ҳудудда тиббий пункт фаолиятини тиклаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, тикув цехи ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаси фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг университет ректори маҳалланинг Чорсу кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш шароитлари билан танишди, муаммоларини тинглади. Аҳоли томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш юзасидан мурожаат ва таклифлар билдирилди. 

Мурожаатлар ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, мутасадди ташкилотлар томонидан электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудига янги трансформатор ўрнатиш ишлари бошланди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар