2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Меҳнат қилган элда азиз

Президентимиз 17 март куни ичимлик суви, иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда маҳаллаларда олиб борилаётган деҳқончилик ва ободонлаштириш ишларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда томорқачиликни ривожлантириш, жумладан, сабзавотчилик ҳамда асаларичиликни самарали йўлга қўйиш, мўл ва сифатли маҳсулот етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Оққўрғон туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тўлқинжон Мансуров меҳнатларини эътироф этди. 

Шу муносабат билан Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мазкур ҳудудда бўлиб, Т.Мансуровнинг ўн сотих томорқасида ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш борасидаги тажрибасини кўздан кечирди. Тадбирда ҳудуднинг драйверига айланаётган иссиқхона йўналишида қилинаётган ишлар билан танишди ва томорқачилар билан яқиндан мулоқот қилинди.  

– 1995 йилдан тумандаги 5-умумтаълим мактабида физика фанидан ёшларга сабоқ бериб келаман, – дейди, “Дўстлик” ордени соҳиби Тўлқинжон Мансуров. – Ишдан ташқари, томорқада деҳқончилик қиламан. Илгари сабзи ва дуккакли экинлар экардим. Президентимизнинг ташаббуси билан бошланган “Сайхунобод тажрибаси” оммалаштирилгандан кейин ҳудудимизда ҳам тизимли саъй-ҳаракатлар бошланди ва бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдаман. Ўтган йил биринчи ҳосилдан 35 миллион, иккинчи ҳосилдан 20 миллион ва учинчи ҳосилдан 26 миллион сўмгача даромад олдим. Шу билан бирга 17 қути асалари боқиш орқали йилига 180 килограммгача тоза асал олишга эришдим. 

Тўлқинжон Мансуровнинг савдо дўкони ҳам бўлиб, унда иш ўрни яратган. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан аҳолига яратилган имкониятлар самарасидир. Тўлқинжон Мансуров “Агробанк” туман филиали тавсияси билан “Уста деҳқон” тамойили асосида агроном сифатида шартнома тузди. Шу бўйича у ҳудуддаги 25 та хонадонга асалари боқиш, 80 та хонадон томорқасига сабзи етиштириш борасида ўз тавсияларини бермоқда. 

Мулоқотда вилоят ҳокими З.Мирзаев ҳудуд фаолларига бу каби ишларни бошқа жойларда ҳам оммалаштириш борасида айтиб ўтди. Вилоятнинг фидойи аҳолисининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг яхши натижаларини кўрсатиш зарурлиги таъкидланди. 

Шундан сўнг ўзининг ташаббускорлиги, омилкорлиги, бой тажрибаси ва меҳнатсеварлик фазилатлари билан намуна кўрсатиб келаётган Тўлқинжон Мансуровга Президентимиз фармонига асосан “Дўстлик” ордени топширилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар