Аёллар билан гавжум “Ҳунармандчилик маркази”, сумалак атрофидаги самимий гурунглар, болалар ўйингоҳидаги шодон қийқириқлар...
Роҳат маҳалласидаги ҳар бир аёл “Ҳунармандчилик маркази”га ошиқади. Марказда тикувчилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар ишига катта қизиқиш билан қаралади. Зеро тикувчилик ҳар бир ўзбек аёлининг фитратида мужассам.
Инсон ўз қобилияти билан яратилган. Аллоҳ ҳар биримизга яхши жиҳатларни инъом этган, қобилиятимизни аниқлаб, имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўз қўлимизда.
“Ҳунармандчилик маркази”да фаолият юрита бошлаган, бошида уйида тикувчилик билан шуғулланиб, сўнгра катта бир марказ очган Озода Сулаймонова бугунги кунда даромад топиш билан бирга миллийлигимизни, қадриятларимизга хизмат қиладиган либосларимизни оммага кенг намойиш этишга эришмоқда. У дунё кўргазмаларида маҳсулотлари билан иштирок этишни мақсад қилган.
Давлатимиз раҳбарининг Бектемир туманидаги шу маҳаллага ташрифи Озода опани янада руҳлантирди. Марказ етакчиси маҳалладаги ҳар бир қизга тикувчиликни ўргатмоқчи. Ёш тадбиркор маҳалладаги тўрт нафар аёлни ишли қилган. У ҳар бир аёл қизиқишлари устида ишлаб, меҳнат қилса, диёримизда барча имконият борлигини мамнуният билан таъкидлайди. Аёл ишидан чарчаши эмас, балки завқ олиши керак, дейди.
– Соҳага кириб келишим оддий тикувчиликдан бошланган, – дейди у. – Бугун ўз иш жойимга эгаман, соҳага қизиққан аёллар бандлигини таъминлашга ҳаракат қиляпман. Имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, тикув машиналари сотиб олдик. Аввал уйда тикувчилик қилдик, сўнгра бизнинг фаолиятимизга бефарқ бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғини, хотин-қизлар бўлими “Ҳунармандчилик маркази” очишимизга кўмаклашди. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларга муносиб шароитлар яратишга бўлган сиёсатлари натижаси деб биламан.
Бугун қўл меҳнатига талаб юқори. Бу ерда тикувчи хотин-қизлар миллий либослар, аёллар сумкалари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар тайёрлайди.
***
Роҳат маҳалласи шаҳар ичидаги шаҳар қиёфасига кирган. Тадбиркорлик субъектлари, озиқ-овқат шохобчалари кўп. Таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт майдончалари, ўқув маркази, амфитеатр, ахборот-кутубхона марказлари фаолияти ҳам алоҳида диққатни тортади. Нуронийлар масканининг файзи бўлакча.
Давлатимиз раҳбари Наврўз байрами олдидан ушбу масканда ташкил этилган сумалак сайлида қатнашиб, нуронийлар билан дилдан суҳбатлашган эди. Маҳалладаги ободлик, одамлардаги байрам кайфияти кишини мамнун қилади.
Самимий мулоқотдан руҳланиб кетган отахон давлатимиз раҳбарига дил изҳорларини етказди:
– Пойтахтимиздаги Абай маҳалласи фаолиман, – дейди Хушбоқ ота Раҳимов. – Биз, нуронийлар мамлакатимиздаги мана шундай ўзгаришлар ҳақида кўп гапиришимиз керак. Оғир замонларни кўрган инсон сифатида ёшларга тарбия беришимиз керак. Президент билан мулоқотда мен ҳам бор эдим. Давлатимиз раҳбари биз билан жуда самимий гаплашди. Фикрларимизни тинглади. Шу ўринда бир ҳолат ҳақида гапирмоқчиман. Кейинги йилларда қўшниларимиз билан алоқаларимиз жуда яхшиланди. Ёпиқ дарвозалар бугун очиқ. Яқинда Тожикистонда бўлдим. Икки халқнинг бир-бирига меҳри бошқача. Икки халқ алоқалар янада мустаҳкамланганидан хурсанд. Бундан илҳомланиб, “Тожик дўстим, ўзбегингман” деган китоб ёздим.
***
Роҳат маҳалласи раиси Саноат Маматованинг таъкидлашича ҳудуд “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, 30 та кўп қаватли уй таъмирдан чиққан. Янги бинолар қад ростлаган. Маҳаллани ишсизлик ва жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришга чин дилдан киришилган. Бу йўлда барча ҳамжиҳат.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |