Нукусда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимларининг кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Тадбирда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Тўрахўжаев, қўмита раисининг маслаҳатчиси Отабек Усмонов давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқадиган вазифалар, жойларда жамоатчилик вакиллари билан ўтказилаётган очиқ мулоқотдан кўзланган мақсадлар ҳақида сўз юритилди.
Дастлаб 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Давранбек Давлетовнинг маърузаси тингланди.
Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтган йил мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар ва ўрганиш ишлари натижасида 1,7 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағи истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Ҳисобот даврида жами 150 дан ортиқ ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги бўйича ишлар қўзғатилган ҳамда давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимлик органларига 14 та ҳолатда тақдимнома киритилди. Шунингдек, давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан ўтказилган 750 тага яқин танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди ва 721 та савдо жараёнида 1 минг 300 га яқин рақобатга зид ҳаракат аниқланган. Ушбу аниқланган 1 минг 200 тадан ортиқ қонун бузилиш ҳолатидан 517 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотнома тақдим этилган бўлса, 228 та ҳолат юзасидан ҳудудий органлар томонидан иш қўзғатилиб, тегишли масъулларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарорлар қабул қилинди. 1 та ҳолатда буюртмачилар томонидан қонун бузиш ҳолати ихтиёрий бартараф этилиши таъминланган.
Маҳаллий ҳокимликлар томонидан “Е-qaror” ва regulation.gov.uz порталига қўйилган 250 тага яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг (ex-ante) рақобатга таъсири баҳолашдан ўтказилди ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига зид 6 та ҳолат аниқланиб, қонун талабларига мувофиқлаштириш юзасидан хулосалар берилган. Шунингдек, 17 та шаҳар ва туман ҳокимлиги ҳамда 4 та давлат бошқарув органи томонидан қабул қилинган 27 мингдан зиёд ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ, баённома ва хатлар) хатловдан (ex-post) ўтказилди. Ўрганиш якунида 116 та ҳужжатда рақобатга зид ҳолат аниқланиб, 14 та давлат бошқарув органи ва маҳаллий ҳокимликка тақдимнома киритилди.
Табиий монополиялар томонидан асоссиз ҳақ ундириш ва тадбиркорлар ҳамда истеъмолчиларни камситилиши юзасидан 6 та, ўз мавқейини суиистеъмол қилиш юзасидан 2 та ва инсофсиз рақобатга йўл қўйиш юзасидан 1 та ҳолат аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланди. Қўмита томонидан барча турдаги ташқи реклама объектларида жами 1 минг 400 дан ортиқ реклама қонунчилиги юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилиб 300 дан ортиқ ҳолатда камчиликлар аниқланди ва жойида бартараф этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш юзасидан жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари тингланди ва уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |