Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабул: судьялар аҳоли мурожаатларини ўрганди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, республика ишчи гуруҳлари томонидан жорий йил 20 январдан бошлаб маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан масъуллар аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш, фуқаро ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам бериш ҳамда “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш бўйича бир қатор тавсиялар берилмоқда. 

Хусусан, Олий суд раҳбариятининг Янгийўл туманидаги ташкил этилган сайёр қабули ҳам бунинг мисолидир. Унда мурожаат қилган фуқаролар Олий суд раисининг ўринбосари О.Исмаилов, Аппарат раҳбари А.Холмахматов, Олий суд судьялари ҳамда Тошкент вилоят суди раиси ва раис ўринбосарлари томонидан қабул қилинди.

Мулоқотларда фуқароларнинг 11 нафари жиноят, 37 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 6 нафари маъмурий ишлар бўйича ва 1 нафари иқтисодий ишлари бўйича қолганлари бошқа умумий масалаларда мурожаат қилди. Мутахассислар томонидан 6 та масала шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 49 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бундан ташқари, 3 нафар фуқароларнинг ёзма мурожаатлари, шундан 3 нафар фуқаронинг тафтиш тартибидаги шикоятлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Сайёр қабул куни жиноят ишлари бўйича судлари томонидан тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган 62 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 2 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси енгилроғига алмаштирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан алимент ундириш ҳақидаги 32 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқиб, қаноатлантирилди ва ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган 14 та оила яраштирилиб, фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилди. 

Иқтисодий ишлар бўйича судлари томонидан тадбиркорлик субъектлари даъвогарлигида 13 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига жами 3 миллиард 682 миллион 319 минг сўм миқдорида пул маблағлари ундирилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар