
Пойтахтимизнинг Янги Чоштепа маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ, Оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъуллари ва янгиҳаётлик хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда хотин-қизлар фаоллиги ва иштирокининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Масъулларга маҳаллалардаги нотинч, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, улар билан манзилли ишлаш, ишлар самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида мунтазам тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларга яқиндан кўмак бериш масалалари кўриб чиқилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |