2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш каби кўплаб йўналишларда самарали фаолият юритиб келаётган Республика ишчи гуруҳи аъзолари беш кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган ва Бухоро вилоятларининг энг олис ва чекка ҳудудларида бўлди.

Маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядаги фуқаролар билан ишлаш ва белгиланган бошқа масалалар бўйича манзилли ишлар олиб борилди.

Ишчи гуруҳларга Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси масъул ходимлари, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Бандлик, Соғлиқни сақлаш вазирликлари каби қатор идоралардан масъул раҳбар ва ходимлар жалб этилди.

Аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган сайёр қабулларда 4 мингга яқин мурожаат келиб тушди ва мингдан зиёди жойида ҳал этилди. Қолган қисми қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этганлиги сабабли ижро учун назоратга олинди.  

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, коммунал ва инфраструктура билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бунда ташқари, Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, аҳоли муаммолари маҳаллабай ўрганилиб, жойлардаги 11 километр йўл асфальтлаштирилди ва шағаллаштирилди.

Икки юздан зиёд темир-бетон устун ўрнатилиб, янги қирқ километрдан ортиқ узунликдаги электр тармоғи тортилди. Шунингдек, 224 та трансформатор ва 2 мингдан зиёд газ тақсимлаш пункти капитал таъмирланди ҳамда қўшимча суюлтирилган газ баллонлари аҳолига етказилди.  

Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир, чегара ва олис ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 2 мингга яқин фуқаро бўш иш ўринларига жойлаштирилди.

Жойларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари ёрдами билан “Ғиждувон тажрибаси” асосида 6 та йирик лойиҳа ишга туширилди ва 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.  

“Сайхунобод тажрибаси” асосида эса тўрт мингга яқин микро-лойиҳа амалга оширилиб, 8 мингдан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланиши кутилмоқда. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида фуқароларга жами 27,1 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. “Уйчи тажрибаси” асосида эса “мижозбай” ишлаш орқали 6 мингта доимий иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Республика ишчи гуруҳининг фаолияти давом этмоқда. Навбатдаги манзил Навоий вилояти.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар