2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли даромадини янада ошириш имкониятлари ўрганилди

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоев Навоий вилоятида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Кармана тумани Шибзон маҳалласи аҳолиси томорқасида асосан иссиқхона хўжалиги билан шуғулланади. Бугунги кунда маҳаллада 150 дан ортиқ иссиқхона қурилган бўлса, яна 200 дан ортиқ иссиқхона қурилиши режалаштирилган. Яратилаётган имкониятлар, иссиқхона фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали аҳоли даромадини янада ошириш кўзда тутилган. 

Нурафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Аъзам Ҳожиев деҳқон хўжалиги ташкил этиб, 2 гектар ер майдонида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирмоқда.

Бу ерда қайрағоч, тут, катальпа, ясин, ёнғоқ, ўрик, шафтоли, нок, бодом, гилос кўчатлари асосан уруғларидан кўкартирилади. Айни пайтда 240 минг донадан зиёд қайрағоч, тут, катальпа, ясин кўчатлари тайёр бўлган. 

– Фаолиятимни бошлаганимда бу майдон қаровсиз аҳволда эди, меҳнатимиз орқали 2 гектарлик кўчатзорга айлантирдик, – дейди А.Ҳожиев. – Аслида олий таълимда иқтисод йўналишида ўқиб, солиқ, ўрмон хўжалиги ташкилотларида ишлаганман. Фаолиятим давомида кўчат етиштириш жараёнларига қизиққанлигим боис ушбу йўналишда меҳнат қилиб келмоқдаман. Меҳнатимизга яраша роҳатиниям кўряпмиз. Кўчатларни республикамизнинг турли ҳудудларига етказиб берамиз. Бугунги кунда бу ерда 5 нафар ҳамқишлоқларимизнинг бандлиги таъминланган.

Ўрганиш давомида Бош прокурор ўринбосари Қизилтепа туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли боғ ҳамда кўчат захирасини бориб кўрди. “Ғойибон” ва “Кулолон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди. Туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаолларига 2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. 

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бир мева – бир маҳалла” шиори остида ҳар бир хонадонда кўчатлар экиш ва аҳолининг қўшимча даромадини оширишга, ҳудудларда индивидуал ёндашувни таъминлаш мақсадида уларни иқлими, тупроқ структураси, ирригация ва мелиорация, ер ости сувлари, захлашиш даражаси, ҳудуднинг саноатлашганлиги ўрганилган ҳолда дарахт турларини экишга эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар