Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулда фуқаролар муаммоси ҳал этилди

Пойтахтимизда Президент Халқ қабулхонаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулга келган фуқаролар ўз мурожаатларини бевосита масъул ташкилот вакилларига йўллади ва ҳар бир йўналиш учун алоҳида хоналар ажратилди. Фуқаролар билан суҳбат жараёнида уларнинг муаммо ва камчиликлари ўрганилди.

Хусусан, Бектемир туманида истиқомат қилувчи З.Т. уч нафар фарзандидан икки нафари ногирон эканлигини маълум қилиб, уларни ёлғиз ўзи тарбиялаётганини билдирди ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам сўради. Унга тадбиркорликни бошлаш учун зарур ёрдам кўрсатиш, фарзандларига тиббий ёрдам ва таълимда кўмак бериш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи Н.М. турар жойни хусусийлаштириш, фарзанди учун ўқиш ва иш масалаларида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаро уйининг коммунал тизимини яхшилаш, хусусийлаштириш бўйича ечим топиш ва умумий турмуш шароитни яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Ю.М. эса синглисига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш, уйидаги таъмирлаш ишларини якунлаш ва атрофини кўкаламзорлаштириш бўйича мурожаат қилди. Бу бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Учтепа тумани фуқароси А.Л. уй шароитларини яхшилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандининг соғлиғи бўйича мураккаб касалликлар учун тизимли ечим топиш масаласида мурожаат қилди. Унинг мурожаати асосида тегишли ташкилотларга вазифалар юкланди.

Шунингдек, М.Т. катта фарзандининг олий таълим муассасасида контракт тўловини амалга оширишда ёрдам сўради. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга кўмаклашиш ва кичик фарзандини таълим курсларига жойлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Чилонзор туманида яшовчи Д.Ж. эса яшаш жойи яқинидаги корхона заҳарли чиқиндилар чиқариб, атроф-муҳитга зарар етказаётгани ҳақида шикоят қилди. Бу масала бўйича корхона фаолиятини текшириш ва натижаларига кўра зарур чоралар кўриш топширилди.

Барча мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар