2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулларда муаммолар ҳал этилмоқда

Халқ орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Махсус иқтисодий зона” дирекцияси биносида Жиззах шаҳри, Фориш ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси учун ташкил этилган оммавий сайёр қабулда фуқаролар тиббиёт, ички йўллар, субсидиялар, уй-жой таъмирлаш, электр тармоқлари, ичимлик суви таъминоти, кредит ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Барча мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотлар вакилларига тегишли топшириқлар берилди ва муаммоларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

Дўстлик туманидаги “Маданият маркази” биносида ташкил этилган навбатдаги оммавий сайёр қабулда Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой ва Зафаробод туманлари аҳолисининг мурожаатлари тингланди.  

Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойини таъмирлаш ва ижтимоий ҳолати оғир бўлган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш каби қатор масалаларга оид бўлди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида йўл, сув, суюлтирилган газ, электр таъминоти каби инфратузилма масалаларига оид мурожаатлар ҳам келиб тушди. Мазкур муаммолар Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан рўйхатга олиниб, бевосита жойига чиқиб ўрганилди.

Масъул ташкилотлар вакилларига тегишли топшириқлар берилди ва муаммоларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

– Коммунал тўловлар бўйича Дўстлик туман сув хўжалигига, уй-жой кадастри ҳужжатлари бўйича туман кадастрига бир неча маротаба мурожаат қилгандим, лекин масалам ҳал бўлмаётган эди, – дейди Дўстлик тумани Манас маҳалласида истиқомат қилувчи Абдусалом Турдибеков. – Республика ишчи гуруҳи сайёр қабулига келиб мурожаат қилгандим, мана шу жойнинг ўзида ҳар иккала масаламни ҳам бир пасда ҳал қилиб беришди.

Республика ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги оммавий сайёр қабули Бахмал ва Ғаллаорол туманлари аҳолиси учун Ғаллаорол туманидаги хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биносида ташкил этилди.  

Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, меҳнат фаолиятига доир, тиббий хизматлардан фойдаланиш, муолажа олиш, даволаниш, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойини таъмирлаш, моддий ёрдам масалаларига оид бўлди.

Ғаллаоролдаги сайёр қабулларда фуқаролар ўз мурожаатларини Президент Халқ қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судьялар Олий кенгаши, Бош прокуратура, шунингдек, йигирмадан ортиқ вазирлик ва идора раҳбарларига тўғридан-тўғри етказиш имконига эга бўлдилар.

Аксарият мурожаатлар сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ўрганиш вақт талаб қиладиган муаммолар бўйича масъуллар бириктирилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, тегишли идораларга ижроси юзасидан топшириқлар берилди.

Ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқаролар мурожаатларини тезкор ва самарали ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Муаммолар жойида аниқланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шу боисдан ҳам аҳолининг давлат органларига бўлган ишончи ортиб бормоқда.

– Мен, Феруза Турдиева Арнасой тумани Ғафур Ғулом маҳалласида истиқомат қиламан. Турмуш ўртоғим буйрагидан уч марта операция бўлиб, ногирон бўлиб қолди. Ҳеч қаерда ишламаймиз. Эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турамиз. Уй- жойимиз таъмирга муҳтож бўлиб қолди. Шунга ёрдам сўраб, Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабулига келиб мурожаат қилгандим. Тегишли ташкилотларга топшириқ беришиб, “Муаммонгиз 15 кун ичида ҳал бўлади”, дейишди. Биз каби эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал қилаётган сайёр қабулларни ташкил этганларга мингдан минг раҳмат.

Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабуллари Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида бўлиб ўтиши белгиланган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар