2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Одамлар ишли, даромадли бўлса, маҳалла ҳам обод бўлади

Жорий йилнинг биринчи чорагида Самарқанд вилоятидаги тўрт секторнинг ҳар бирида биттадан маҳаллада, яъни Нарпай туманидаги Бўстон, Пайариқдаги Халқобод, Ургутдаги Мўминобод ва Жомбойдаги Сарқипчоқ маҳаллаларида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш кўзда тутилган.

Айни пайтда ушбу ҳудудларнинг барчасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишларга киришилди. Вилоят ва секторлар раҳбарлари, Халқ қабулхоналари ва мутасадди идоралар масъуллари маҳаллаларда бўлиб, жараён билан яқиндан танишмоқда, аҳоли билан суҳбатлашиб, қўшимча вазифалар белгилаб олинмоқда.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи масъул бўлган 2-сектордаги Мўминобод маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди.  

Ургут туманининг тоғли ҳудудида жойлашган олис маҳаллаларидан бири бўлган Мўминободда йўл, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида бир қатор муаммолар мавжуд. Вилоят раҳбари ва масъуллар Қатағон, Хўжабдол, Чумчуқли қишлоқларида бу борада белгиланган чора-тадбирлар ва уларнинг ижроси билан қизиқди.  

Дастур доирасида ушбу қишлоқлардаги 28,4 километр ички йўлларга шағал ётқизилади, 12,1 километр йўл асфальтланади. 80 дона яроқсиз симёгочларни темир- бетон устунларга алмаштириш, 6,0 километр СИП кабеллар тортиш, мавжуд 10 та трансформаторни жорий таъмирлаш ва 4 дона қўшимча трансформатор ўрнатиш кўзда тутилган. Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳолати ўрганилиб, қўшимча газ баллонлар тарқатилади.  

Бунёдкорлик ишлари жараёнида маҳалладаги таълим ва тиббиёт муассасалари жорий ва капитал таъмирланади.  

Вилоят раҳбари маҳаллада савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим ташкилоти, спорт майдончалари ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.  

Масъуллар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот давомида аҳоли мурожаатлари ҳам тингланди. Фуқаролар ҳудуддаги собиқ вино заводи ўрнида ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида касаначиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларини суғориш учун сув таъминотини яхшилаш, маҳалладан туман марказига автобус қатновини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан вилоят ҳокимидан ёрдам сўради.

Барча мурожаатлар юзасидан масъуллар белгиланиб, ҳудудни обод масканга айлантириш давомида бу масалалар ҳам ижобий ҳал этилиши зарурлиги таъкидланди.

– Одамларни дастурга киритилди, кўриб чиқилмоқда, деган гаплар қаноатлантирмайди, улар айтган масалалари ҳал этилиши, муаммоларига ечим топилишини истайди ва бу уларнинг ҳаётида ўз ифодасини топиши керак. Шунинг учун ҳар бир масалани пухта ўрганиб, туман ва вилоят даражасидаги муаммоларни шу ернинг ўзида ҳал этиш чораларини кўриш лозим. Республика даражасидаги масалалар бўлса, тегишли вазирлик ва идораларга чиқамиз, – деди вилоят раҳбари А.Бобоев.  

Мулоқот давомида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бунинг учун лаёқатли фуқароларни қўллаб-қувватлаш, мақсадли ҳаракатларга ундаш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар