Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ногиронлиги бўлганларга тўсиқсиз муҳит яратилади

Термизда ногиронлиги бор шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг масалага алоқадор ўринбосарлари, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал, ички ишлар бошқармалари, экспертиза, буюртмачи, лойиҳачи ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Баҳодир Нишонов ногиронлиги бор шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш юзасидан  лойиҳалар тақдимотини ўтказди.  

Тақдимотда йирик аҳоли пунктларининг асосий автомобиль йўлларидаги пиёдалар йўлакчаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шароитларни яратиш, қулай пандуслар барпо этиш, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар учун овозли светофор ўрнатиб, сариқ рангли йўлакчалар ташкил этиш ва тўсиқсиз муҳит яратишнинг самарали йўллари билан таништирди. Вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларида бу ишларни сифатли йўлга қўйиш ҳақидаги фикр-мулоҳазалар тингланди. Жорий йилга мўлжалланган  режалари муҳокама этилди.

Термиз шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар учун овозли светофорлар, пиёдалар йўлида сариқ рангли йўлакчалар ташкил этишга эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан, ўтган йил вилоят марказидаги Алишер Навоий кўчаси танлаб олиниб, тегишли ҳудудларида сариқ рангли йўлакчалар барпо этилди. Ҳозир ҳудуддаги чорраҳаларга 8 та овозли светофор жойлаштириляпти.

Жорий йил Ат-Термизий кўчасида ногиронлиги бор шахслар ҳаракатланиши учун барча шароит яратилаётир. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари ва лифтлари кўзи ожиз шахслар учун мослаштирилмоқда. Давлат ташкилотларининг кириш қисмларида сариқ йўлаклар ва брайл алифбоси мосламаси кўрсаткичли бино хариталари ташкил этилмоқда.  

Вилоят  ҳокими  Улуғбек Қосимов иштирок этган йиғилишда жорий йил воҳадаги туман марказлари ва йирик аҳоли пунктларида ҳам  ногиронлиги бўлган шахслар эркин ҳаракатланиши учун тўсиқсиз, қулай муҳит яратиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар